2022-04-27 07:03:21
ㅤㅤㅤㅤㅤ
Ассалому алайкум, асалларим! Бугун ҳаммамизга севимли бӯлган
"Пицца" тайёрлаймиз. Ин шаа Аллоҳ, мазали ва баракали чиқади!
«ПИЦЦА»
Керакли масаллиқлар: Хамир учун: 1 стакан илиқ сув
2 ош қошиқ зайтун ёғи
1 чой қошиқ туз
1 ош қошиқ шакар
1 ош қошиқ дрожжи
Ун
2 ош қошиқ жўхори уни
Начинкаси учун: 200 гр моцарелла пишлоғи
Колбаса, сосиска
Кетчуп, майонез
Помидор
Булғор қалампири
Тайёрланиши:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
1. Хамир учун: Илиқ сувга зайтун ёғи, туз, дрожжи ва шакар солиб, аралаштирамиз. Эланган унни солиб, эластик хамир қорамиз. Хамирни ёғлаб, 10 дақиқа давомида муштлаб, устини салафан ва сочиқ билан ёпамиз ва қолдирамиз.
2. Начинкаси учун: Колбаса, сосиска, помидор ва булғор қалампирини паррак тӯғраб, пишлоқни қирғичдан чиқарамиз. Кетчуп ва майонезни аралаштириб, соус тайёрлаб оламиз.
3. Жӯхори унини сепиб, ошган хамирни пицца шаклида ёямиз. Тайёр соусни устига суртиб оламиз. Қолган маҳсулотларни хоҳишга кӯра терамиз.
250°С қизиган духовкада 20 дақиқа давомида хамири қизаргунича пишириб оламиз.
"Пицца" тайёр! Ёқимли иштаҳа!!!
#пицца
#Retsept
@Sugdiyona
@Ibratli_Ayollar
Яқинингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIpKiwUyNkO_X9-OQ
5.4K viewsㅤㅤㅤㅤㅤㅤ ஜ ஜ, edited 04:03