Get Mystery Box with random crypto!

PAYARIQ HAYOTI | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi payariqhayoti_uz — PAYARIQ HAYOTI | Rasmiy kanal P
Telegram kanalining logotibi payariqhayoti_uz — PAYARIQ HAYOTI | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @payariqhayoti_uz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 618
Kanalning ta’rifi

XALQ DEPUTATLARI PAYARIQ TUMAN KENGASHI VA TUMAN HOKIMLIGI GAZETASI
Muharrir: Azamat Tavboyev
🕸 web
www.Payariqhayoti.uz
Youtube
🔗 https://www.youtube.com/PAYARIQHAYOTI

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-04-12 08:58:53
Марказий сайлов комиссияси томонидан "Call-markaz" ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, фуқароларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-markaz" ишга тушурилди.

"Call-markaz" орқали Ўзбекистон Республикаси референдумига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

"Call-markaz" рақами: 1200

1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.

Манба: @uzauz

@PAYARIQHAYOTI_UZ
112 viewsedited  05:58
Ochish/sharhlash
2023-04-12 07:53:21 ЯҚИНЛАРНИ АСРАНГ

Кўча куйда эски танишларни учратиб," Э, бормисиз, кўринмайсиз",- деб ҳасратлашиб, суриштирсак; кўришмаганимизга ҳам 5-6 йил бўлганини билиб қолиб, "Қарангга!",- деб вақтни койиб қоламиз.Аслида бунда вақтнинг ҳеч қандай айби йўқ, у биз, ҳар кунги икир-чикирга, кундалик муаммолар гирдобида, атрофимиздаги инсонларни, ўраб турган табиатни унутиб қўямиз. Кейин афсус надоматларга ботиб, ўйлар уммонига шўнғиймиз.....
Қуйида мулки инсонларнинг яқинлари хақидаги фикрлари билан танишинг, яқинлар буюк инъомлардан бири.

Керакли бурилишда учраган яқин эмас, ҳаётнинг ҳамма бурилишларида бирга бўлган яқиндир. (Аврелий Августин)

Яқинларинг- эски танишга кирмайди. (Эмануил Кант)

Ўзининг яқинлари ва қариндошлари ҳақида ҳикоя қилиб, кўплар ўзлари кимлигини кўрсатади. (Аирис Мердок)

Яқинларинг берган азоб, икки марта оғриқлидир. (Илья Шевелёв)

Сенинг ўтмишингни билган, келажагингга ишонган, ҳозир ўзлигингча қадрлаган - хақиқий яқинингдир. (Аврелий Августин)

Оғир пайтда эсламаган яқинингни унут. (Абу Хамид аль-Газали)

Яқинларингни ҳар куни кўраверсанг, уларни қандай қадрли эканини унутиб қўясан. (Сьюзан Мейер)

"Қалайсан",- деб сўраманг, яқинимсиз, шундоқ ҳам биласиз.Агар бегона бўлсангиз, ҳеч қачон ҳақиқий аҳволимни айтмайман. (Джон Локк)

Ўзингга яқин кишилар бетоб бўлсагина, ҳаётда иккинчи даражали ишлар кўплигини англар экансан. (Томас Гоббс)

Яқинлар билан душманлашиш, бегоналарга нисбатан анча оғирдир.
Яқинларимизда, бизнинг ёмон сирларимизни сақлашдек оғир юк бор - унутманг.
(Сиддхартха Гаутама Будда)

Яхши кўрган, севган, эъзозлаган, ишонганларингиз учун бу ҳаётда ҳамма нарсани енгиш мумкин. (Олег Рой)

Энг яқин кишингни ўлими, сени дунёдаги ҳамма нарсадан кўпроқ ўзгартириб юборади. (Томас Гоббс)

Ички кечинмаларинг билан сирлашадиганинг борлиги - бу бахтинг. (Исуна Хасэкура)

Яқининга тушинганини, тушунтириб ўтирма.(Никола Ман)

Энг оғир, аниқ жароҳатни яқининг етказади, чунки у сенинг ёнингда-да. (Симона Де Бувуар)

Кўзгуга ишонма у алдоқчи, Сенинг асл кўринишинг яқинингни муҳаббатли кўзларида. (Сиддхартха Гуатама Будда)

Тақдир юборган танишинг- қондошингдан анча афзалдир. (Мария Фариса)

Оиламиздаги ҳамма нуқсонлар: гаплашиш, эшитиш, эътиборсизлик, ўз қобилиятимиздан келиб чиқади. (Эрих Мария Ремарк)

Агар яқинларинг сени тушкунликка туширса ё сени тушунмайди ёки сен билан ҳеч кимни иши йўқ. (Аврелий Августин)

Яқинларинг билан жанжал бил, сенинг мағлубиятинг билан тугайди. (Аркадий Давыдович)

Ҳеч қачон бировга ва ўзингникига ишонма, бу хислат сени қарам ва кучсиз қилади. (Давид Юм)

Мен очликни, совуқни енгаман лекин менинг айбим учун яқинларим чекаётган азобни кўтараолмайман. (Чан Ди)

Яқинларим, осмондаги юлдузлардай қанча узоқда бўлмасин, кўриниб туради?!. (Галина Суховёр)

Ўзининг қадрланаётганини сезган инсон, буюргандан кўпроқ иш бажаради. (Хақиқат сўзларда)

Ҳаётимиз учун елиб- югуриб, яқинларимизни кексайиб қолганини сезмай қолибмиз. Яқинларни авайланг. (Джон Локк)

Аброр ХАЛИЛОВ русчадан ўгирди

@PAYARIQHAYOTI_UZ
348 viewsedited  04:53
Ochish/sharhlash
2023-04-12 07:26:40 ИЖОДКОРЛАР БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Адабиёт – том маънода инсон қалбининг инъикосидир. Инсон қалби наққошлари бўлмиш шоир ва ёзувчиларни ёшлигидан парвариш қилиб, тўғри йўл кўрсатилса, улар ижодида истеъдод ва меҳнат уйғунлаштирилса албатта, жамият учун фойда.
Тумандаги 68-умумтаълим мактабида ташкил этилган учрашувда туманимизда фаолият юритаётган “Пайариқ ҳаёти”газетаси муҳаррир ўринбосари, журналист Суннат Муҳаммедов, болалар шоири Турғунбой Ҳасанов, шоир Аваз Алимлар билан ижодий учрашув-мулоқот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда адабиёт ўқитувчилари, ижодга, шеъриятга ихлоси баланд ўқувчилар иштирок этиб, тумандош ижодкорларнинг суҳбатлари ва шеърларидан баҳраманд бўлишди.
Учрашув давомида китобнинг инсон маънавиятини юксалтиришда, ҳаётда ўз ўринларини топишларида, дунёқарашларини шакллантиришларида нақадар муҳим эканлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Тадбир сўнггида “Ёш адабиётшунослар” тўгараги ёшлари меҳмон ижодкорларга ўз ижодий машқларини ўқиб, шоирларнинг тавсия ва маслаҳатларини олишди. Тадбирда мактаб директори Зокир Исаев ўзининг адабиёт, китоб ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини айтиб, меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Турғунбой ҲАСАНОВ,
68-умумтаълим мактабининг ижодий маданий масалалари бўйича тарғиботчиси.

@PAYARIQHAYOTI_UZ
116 viewsedited  04:26
Ochish/sharhlash
2023-04-12 07:26:40
ИЖОДКОРЛАР БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Адабиёт – том маънода инсон қалбининг инъикосидир. Инсон қалби наққошлари бўлмиш шоир ва ёзувчиларни ёшлигидан парвариш қилиб, тўғри йўл кўрсатилса, улар ижодида истеъдод ва меҳнат уйғунлаштирилса албатта, жамият учун фойда.
Тумандаги 68-умумтаълим мактабида ташкил этилган учрашувда туманимизда фаолият юритаётган “Пайариқ ҳаёти”газетаси муҳаррир ўринбосари, журналист Суннат Муҳаммедов, болалар шоири Турғунбой Ҳасанов, шоир Аваз Алимлар билан ижодий учрашув-мулоқот тадбири бўлиб ўтди.

@PAYARIQHAYOTI_UZ
124 views04:26
Ochish/sharhlash