Get Mystery Box with random crypto!

Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Telegram kanalining logotibi pastdargom_24 — Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали
Kanaldagi mavzular:
Diqqat
Kanal manzili: @pastdargom_24
Toifalar: Video , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.54K
Kanalning ta’rifi

Past Darg'om tumani!
Reklamalaringiz bo'lsa Savol va takliflar @ON_Admin_lichka
murojaat qiling!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 153

2021-02-21 05:42:42
Паст Дарғомда ИИБ Тергов бўлими қарори бекор қилинди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Фуқаро Р.О. таниши Ж.Ф.га 6.600 АҚШ долларини беради ва қайтариб ололмайди. Шундан сўнг Паст Дарғом тумани ИИБга мурожаат қилади. Аммо унинг аризаси бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориб, ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Шундан сўнг, Р.О. ушбу қарорнинг қонунийлигини текшириш учун прокуратурага мурожаат қилади. Мурожаати туман прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилиб, тергов ҳаракатлари ўтказмасдан туриб қонуний қарор қабул қилиб бўлмаслиги сабабли 12 феврал куни туман ИИБ ТБ қарори бекор қилинади.

Вилоят прокуратураси ахборот хизматининг
маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
4.3K views02:42
Ochish/sharhlash
2021-02-21 05:41:38
Паст Дарғом тумани Чандиробод қишлоғидаги Жайрон кўчасига тозза ичимлик суви ўтказилмоқда

Ёш жўрналистлар мактаби ўқувчиси Жавохир Мусурмонов

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
4.4K views02:41
Ochish/sharhlash
2021-02-20 15:56:35 МУАЛЛИМ « ЕРДАН ЧИҚҚАН ҚЎЗИҚОРИН” МАС...
- Алгебра фанидан дарс эди. Катта танаффусда футбол ўйини озроқ чўзилди. Синфга барча ўғил болалар терлаб-пишиб қўнғироқдан сўнг югурдик. Улгурмадик. Аллақачон дарс бошланибди. Кечиқканларни ўқитувчи бурчакка туришни ишора қилганча, машғулотларни тушунтиришда давом этди. Сўнг бир-бир бурчакда турганларга юзланди.
- Шу масаланинг ечими қандай бўлади?
Табиийки, хаёли ўқитувчининг қандай чора кўришида бўлган болалардан ҳеч бири жавоб беролмади.
- Нега дарсга кечикдинг? – дея биринчи турган ўртоғимизга юзланди муаллим. Ҳаммаси равшан-ку, уст-бош чанг, пешонасидан тер қуйилаяпти. Миқ этолмади. Эвазига бир тарсаки тушди юзига. Шу тахлит 7-8 нафар ўқувчининг юзи муаллимнинг қўллари билан “сийпаланди”.
Катта корхонада бош иқтисодчи вазифасида ишлаётган раҳбар бу даражага етишганига доимо ўша шапалоқ туширган устози сабабчи эканини айтишдан эринмайди. Хотирага айланган бу гапни нега эсладим?
Очиғи, кейинги пайтда ижтимоий тармоқлар орқали қайсидир ўқитувчи ўқувчисини ургани, қаттиқ дашном бергани, ота-онанинг бу масалада судгаач мурожаат қилгани хусусидаги фикр-мулоҳазалар кенг тарқалаётганига гувоҳмиз. Устоз ўқувчини урганини оқлаш фикридан йироқмиз. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Нега бугунги ўқувчи дарс пайтида ўқитувчини асабига “ўйнагани”ни эмас, балки уришганини ота-онага “чақиш”ни одат қилаяпти? Бунга ижтимоий тармоқлардаги шундай ҳолат юзасидан аюҳаннос солишнинг натижаси эмасми? Ота-она-чи? Нега улар даставвал, фарзандининг айбини яшириб, ўқитувчининг “айби”ни ошираяпти? Бу ҳолат бир кун келиб, ота-она фарзанди ноқобиллигидан нолишига сабаб бўлиши тайин-ку.
- Дилшоджон синфда ўртаҳол ўқийдиган ўқувчилар қаторига киради,- деди бир муаллима. – Кейинги пайтда блогер, журналист бўлишни орзу қилаётганидан ҳам хабарим бор. Ота-онаси ҳам “Ёш журналистлар мактаби” дан ўқиб келсин, жуда қизиқади,- деб ҳоли жонимга қўймади. Раъйини қайтара олмадик. Директордан рухсат сўраб, ҳафтасига бир-икки тўгаракка қатнашига изн бердик. Бола бир ойда ўзгарди-қолди. Дарс вақти бошқаларга халақит бериб, телефон титкилайди. Кимдандир камчилик ахтариш, танқид қилишга мойиллиги кучаяётганини ҳатти-ҳаракатларидан сеза бошладим. Дарсларни деярли йиғиштириб қўйди. Куни кеча ҳам дарс машғулотлари пайти 3-4 та тенгқурлари билан (улар ҳам ўша мактаб тингловчиси экан) келиб, ўзи таълим олаётган мактабининг ён-атрофи, ички томонларини телефонда суратга тушира бошлади. Инсоннинг асаби темирдан эмас-ку. Унинг бу қилиғидан норози бўлиб, қаттиқроқ гапирдим. Қарангки, ўртоқларини кузатиб қайтган ўқувчим “ Шу мактабда ўқимасам қутуламанми?” дейишгача бориб етди. Кейин билсам, менинг жаҳлимни чиқариш, ноўрин гап оғзимдан чиқишини пойлаб, диктофонини қўшиб олган экан...
Муаллиманинг бу ҳикоясидан ҳар ким ҳар хил хулоса чиқаради. “Бопла, ёзиб (ёки видеога олиб) ижтимоий тармоққа қўй”, деб маслаҳат берувчи “устоз”лар афсуски, кўп. Тафсилотнинг давомини тасаввур қилаверинг. Қирқ йил ўқитувчилик қилган инсон билан ҳали суяги қотмаган болакайнинг видеоси ижтимоий тармоқда “бўй” кўрсатгач, тарозининг посангисида ўқитувчининг меҳнати бир “чақа”га қимматдек кўринади. Аксарият одамлар ўша ўқитувчини “тошбўрон” қилади.
Энди бир савол. Уйда фарзанд шўхлик ( Айтайлик, бехосдан идиш синдирди) қилади. Шундай пайтда ҳар бир ота-она болага дашном бериши, енгилгина “жазо”лаши тайин. Устоз-чи? Шогирдини камоли учун нега койимаслиги, “жазо”ламаслиги керак? Баъзида ўз фарзандининг ҳадсиз шўхликларига чидай олмаган баъзи ота-оналарнинг “ Барака топгур, тезроқ мактабингга бора қол, 4-5 соат бўлса ҳам қулоғим тинчисин” деган гаплари қулоққа чалинади. Нега? Болага таълим-тарбия бериш осонмас. Ҳатто, “қулоқсиз” болаларга ҳам шу устозлар таълим-тарбия бераяпти.
Муаллим “Ердан чиққан қўзиқорин эмас”. Бу бизнинг шахсий фикримиз. Хулоса чиқариш ҳар кимнинг ўзига ҳавола.
Бахтиёр ШУКУРОВ,
Гулжаҳон МАРДОН қизи.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
5.0K views12:56
Ochish/sharhlash
2021-02-20 15:01:50
Паст Дарғом тумани Катта Найман маҳалласида яшовчи
4 ёшли Боймуродов Давлатбекдан «диги-диги» рақси.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
5.1K views12:01
Ochish/sharhlash
2021-02-20 12:08:54
Паст Дарғом туманидаги 32-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари Тошназарова Гулнигор, Қахрамонова Нафосат
Бобомуродова Лайло Қозоғистонда бўлиб ўтган онлайн рақс танловида Гран при яни Олий ўринларни эгаллади, ва Паст Дарғом туман хокимлиги томонидан қимматбахо совғалар билан тақдирланди

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
4.7K viewsedited  09:08
Ochish/sharhlash
2021-02-20 12:08:28
# 2-qavatli uy-joy sotiladi
Holati: yaxshi, 12 yashash xonasi va qo'shimcha xonalar mavjud, gaz, svet, suv bor, remont qilish kerak
Dakument: bor
Narxi: 75 000$
Obmen: yo'q
# Samarqand, Juma shahar! 8-maktab Ròparasida
Tel: +998999109105

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
4.5K views09:08
Ochish/sharhlash
2021-02-20 08:37:17
Паст Дарғом туманинг Хўжақишлоғида тўғилган Зойир Муминов мехнат фаолиятидан!

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
4.7K views05:37
Ochish/sharhlash
2021-02-20 08:36:15 AVTOBLOG PASTDARG'OM
AVTO-TEXNO BLOG
Kanalga obuna bo‘ling hech afsuslanmaysiz!
4.3K views05:36
Ochish/sharhlash
2021-02-20 07:50:24
Паст Дарғом тумани 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Болтаев Валижон Шуҳрат ўғли «Ёш китобхон» танловининг Самарқанд вилояти босқичида Иккинчи ўринни эгаллади

Қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилган «Ёш китобхон» танловининг Самарқанд вилояти босқичи (10-14 ёш тоифаси) ўз ниҳоясига етди.
Ҳакамларнинг якуний хулосасига кўра танловнинг вилоят босқичида:

Учинчи ўринни Тойлоқ туманидаги 46-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шуҳратова Охиста Акмалжоновна;

Иккинчи ўринни Паст Дарғом тумани 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Болтаев Валижон Шуҳрат ўғли;

Биринчи ўринни яни Республика босқичига йўлланмани Паяриқ тумани А.Қодирий номидаги Президент мактаби ўқувчиси Ҳасанова Ҳафиза Шерзод қизи қўлга киритди.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
4.7K views04:50
Ochish/sharhlash
2021-02-20 07:48:09 Паст Дарғом туманидаги 20-мактабда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Қосим Қаршиев 46-Пўлатчи сайлов округи таркибидаги Қўқони маҳалласида сайловчилар билан учрашув ўтказди. Ўтказилган учрашувда тумандаги Қўқони, Қаровултепа, Синчи, Қорағуппа, Жағалбойли маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ўқитувчи педагоглар, сайловчилар ҳамда туман электр тармоқлари ҳодимлари иштирок этишди. Учрашувда вилоят Кенгаши депутати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун моҳияти юзасидан батафсил маълумотлар берилди.  
Учрашув давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўртага ташланди. Хусусан, 20-мактаб биноси 250 ўринга мўлжалланган бўлса, бугунги кунда 450 дан ортиқ ўқувчилар таҳсил олмоқда. Мактабга қўшимча бино қуриш лозимлиги, тадбирлар ўтказиш учун йиғилишлар зали йўқлиги юзасидан мурожаатлар қилинган бўлса, МФЙ раислари томонидан ҳудудда электр симёғочларнинг ҳолати ниҳоятда ачинарли ҳолатда эканлиги муаммо сифатида кўрсатилди. Учрашувда иштирок этган туман электр тармоқлари ходимининг берган маълумотига кўра Қўқони МФЙ ҳудудидаги электр симёғочларни алмаштириш бўйича дастурга киритилган. 2021 йилнинг март-апрель ойларида симёғочлар алмаштирилиши кўзда тутилганлигини маълум қилди.
Шунингдек, сайловчилар билан учрашув давомида Қаровултепа, Синчи, Қорағуппа, Жағалбойли маҳаллаларидаги муаммоли масалалар юзасидан вилоят Кенгаши депутатига мурожаатлар қилиниб, амалий ёрдам сўралди. Депутат Қосим Каршиев сайловчилар томонидан тушган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига депутат сўрови юборилишини маълум қилди.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
4.1K views04:48
Ochish/sharhlash