Get Mystery Box with random crypto!

Паст Дарғом тумани 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Болтаев Валиж | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Паст Дарғом тумани 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Болтаев Валижон Шуҳрат ўғли «Ёш китобхон» танловининг Самарқанд вилояти босқичида Иккинчи ўринни эгаллади

Қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилган «Ёш китобхон» танловининг Самарқанд вилояти босқичи (10-14 ёш тоифаси) ўз ниҳоясига етди.
Ҳакамларнинг якуний хулосасига кўра танловнинг вилоят босқичида:

Учинчи ўринни Тойлоқ туманидаги 46-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шуҳратова Охиста Акмалжоновна;

Иккинчи ўринни Паст Дарғом тумани 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Болтаев Валижон Шуҳрат ўғли;

Биринчи ўринни яни Республика босқичига йўлланмани Паяриқ тумани А.Қодирий номидаги Президент мактаби ўқувчиси Ҳасанова Ҳафиза Шерзод қизи қўлга киритди.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24