Get Mystery Box with random crypto!

​​Қозоғистон президенти Тўқаевнинг Озорбойжонга ташрифи доирас | Diplomat (Sobirov)

​​Қозоғистон президенти Тўқаевнинг Озорбойжонга ташрифи доирасида ўтказилган учрашувда икки давлат лидерлари ўзаро мулоқотда постсовет мамлакатлари учун хос бўлган рус тилида сўзлашишдан воз кечибди.

Тўқаевда январь воқеалари ва Украина урушидан кейин Россиядан узоқлашиш кайфияти кучайди. Чунки, сени давлатинг ҳудудини «йўқдан бор бўлиб қолди, мустақил бўлганда Россияга тегишли ерларни олиб кетди» деб айтган инсон бирон кун бу ҳудудларни қайтариш керак деб қолиши мумкин.

Алиев эса унинг асосий душмани бўлган Арманистонни қўллаётган Москванинг Украинадаги муваффақиятсизликларини кўргач Қорабоғда анча фаоллашди. Бу эса муносабатларнинг янада узоқлашувига олиб келди. Озорбойжон ҳозирда асосий иттифоқчи сифатида олдингидек Россияни эмас, Туркияни кўрмоқда.

Қандай сабабларга эга бўлмасин бу икки раҳбар яхши анъанани бошлади. Олтинчи Туркий давлатлар кенгашида туркий президентлар орқасида рус тилидаги ёзув тургани қанчалик хунук кўринган бўлса, икки туркий тилли президентларнинг рус тилида сўзлашиши ҳам шунчалик ёқимсиз кўринарди. Россиянинг «юмшоқ кучи» бўлмиш рус тилидан қутилинса, постсовет давлатларидаги Россия империясининг асосий таъсир қуроли ишдан чиқарилади.

@pan_diplomat