Get Mystery Box with random crypto!

🍒ОЗИШ ОСОН🍏

Telegram kanalining logotibi ozishoson1 — 🍒ОЗИШ ОСОН🍏 О
Telegram kanalining logotibi ozishoson1 — 🍒ОЗИШ ОСОН🍏
Kanal manzili: @ozishoson1
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.29K
Kanalning ta’rifi

24 02 2020 й
💖Ассалому алайкум💖
Каналимга хуш келибсиз!
Каналда озиш учун зарур
маълумотлар бор📝
Бизнинг чат группамиз
@CHIROYLI_OZAMIZ
Маҳсулотларсиз Оздираман
https://t.me/joinchat/AAAAAEVOUb9CnUDlajbt3g
Озиш учун мурожаат қилинг
@DIETOLOG_SADOQATXON

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-04-24 04:55:28
Камроқ еб ошқозон ҳажмини кичрайтириш мумкинми?

Ошқозон ичи бўш органдир, яъни у табиий чўзилиш хусусиятга эга. Агар бўш қориннинг нормал ҳажми тахминан 500 милилитр бўлса, овқатдан кейин у 2 литргача чўзилиши мумкин. Бироқ у кун давомида тезда стандарт ўлчамларига қайтади.

Агар одам мунтазам равишда ортиқча овқатланса ва доим нимадир еб юрса, унда ошқозон ҳажми аста-секин 4 литргача катталашиши мумкин.
Натижада бутун ошқозон-ичак трактининг мотор-эвакуация функцияси бузилади.

https://t.me/OzishosoN1
1.7K views Садоқатхон , 01:55
Ochish/sharhlash
2023-04-22 03:36:52
Кимларга қулупнай ейиш мумкин эмас?

Қуйидаги ҳолатларда қулупнай истеъмол қилишда эҳтиёткорлик талаб этилади:
- Аллергия бўлса (тери қизаради, қичишади, кўнгил айнийди, қоринда оғриқ, диарея кузатилиши мумкин);
- Болалар, ҳомиладор ва эмизикли оналар;
- Ошқозон-ичак тизими ва буйракларда муаммо бўлса.

Шифокорлар қулупнайни оч қоринга ёки овқатдан кейин дарҳол истеъмол қилишни маслаҳат бермайдилар.

https://t.me/OzishosoN1
1.8K views Садоқатхон , 00:36
Ochish/sharhlash
2023-04-22 03:36:04
Меваларнинг фойдали хусусиятларини биласизми?

• Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали.
• Ананас — артритдан ҳимоя қилади.
• Шафтоли — стресслар енгил ўтишига ёрдам беради.
• Олма — организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди.
• Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади.
• Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради.
• Киви — суяк тўқималари учун фойдали.
• Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали.
• Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади

https://t.me/OzishosoN1
1.4K views Садоқатхон , 00:36
Ochish/sharhlash
2023-04-21 02:37:13
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

#Қўшалоқ_айём
Ойларнинг султони Рамазон Ҳайити ва Кунларнинг султони Жума Айёми қутлуғ бўлсин!

Келаси Рамазонларнинг Жумаларида ҳам бир биримизни қутлаш насиб қилсин

https://t.me/OzishosoN1
2.7K views Садоқатхон , edited  23:37
Ochish/sharhlash
2023-04-20 02:29:15
#Хайр_Рамазон

Бугун Рамазон ойининг сўнгги куни, саҳарликнинг ҳам охиргиси

Минг ойдан афзалроқ Рамазон ойим,
Ризқ ва насибага, иймонга бойим,
Сени соғинаман ўйласам доим,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазоним..

Келаси йилга ҳам барчамизна шунақа сахарликлар қилиш насиб этсин

https://t.me/OzishosoN1
2.1K views Садоқатхон , 23:29
Ochish/sharhlash
2023-04-19 12:14:32
Уйқунинг «ҳайлула», «қайлула» ва «айлула» деган турлари борлигини биласизми?

Ҳайлула – бомдод намозидан кейинги уйқу бўлиб, у ризқингизни тўсади.

Қайлула – пешин намозидан олдин (баъзан пешин намозидан кейин) қисқа уйқу бўлиб, фойдали бўлади.

Айлула – аср намозидан кейинги уйқу бўлиб, у турли касалликларга сабаб бўлади.

Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам ибрат олишсин!

https://t.me/OzishosoN1
1.5K views Садоқатхон , 09:14
Ochish/sharhlash
2023-04-19 02:43:59
Қуйидаги 5 витамин агар сизда паст бўлса семиришга сабаб бўлади:

А витамини ёғларни эритишга қодир. Агар истеъмол қилинмаса, гипотироидизм пайдо бўлиши мумкин ва вазн 3 дан 6 кг гача ошади.

Д витамини етишмаслиги килограмм ортишига олиб келиши мумкин

Йод вазн йўқотиш учун муҳим моддадир

Магний агар эътиборсиз бўлса, ёғ бирикмалари, айниқса, қорин минтақада кўпаяди

Кальций етишмовчилиги метаболизмнинг пасайишига олиб келиши мумкин

https://t.me/OzishosoN1
1.2K views Садоқатхон , 23:43
Ochish/sharhlash
2023-04-18 13:16:39 Нақл қилишларича, бир киши табибдан сўради:
- Дори-дармонга ишим тушмаслиги учун нима қилишим керак?
Табиб унга деди:
- Бехуда дори ичма, пишиб етилмаган меваларни ема, овқатни яхшилаб чайна, фақат ўзингга ёққан нарсаларни е, овқатдан кейин совуқ сув ичма, қорнинг тўқ бўлса, устига овқат ема, кундузи овқат егандан кейин ухлама, кечаси овқатлангандан кейин бир оз тоза хавода сайр қил.

“Бахтли хаёт сари” китобидан

Дўстларга ҳам улашинг!
•••┄┄༻✿༺┄┄•••

https://t.me/OzishosoN1
2.1K views Садоқатхон , 10:16
Ochish/sharhlash
2023-04-17 16:44:18 Бу кечанинг фазилати.
Азизлар, мана кўз очиб юмгунча Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги ҳам охирлаб бораяпти. Бу ўн кунликдаги кечалар ичида энг улуғи бўлган «Қадр» кечасига ҳам яқинлашиб қолдик. Барчамизга маълумки, саҳиҳ ҳадисларда келишича, «Қадр» кечаси охирги ўн кунликнинг тоқ кечаларидан бирида бўлиши маълум. Лекин, уламолар «Қадр» сурасининг оятлари мазмунидан келиб чиқиб, «Қадр» кечаси Рамазон ойининг 26- кунидан 27- кунига ўтар кечаси содир бўлишига ишора қилишган. Шунга кўра, ўша кечаси бошқа кечалардан ҳам кўпроқ ибодатлар билан машғул бўлиш ушбу кечанинг савобларини кўпайтиради.
У минг ойдан яхшироқ кечадир, дейилади. Агар бу ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, тахминан, 83,3 йилга тўғри келади. Мана шу кечада қилинадиган ибодатлар, зикрлар, саловоту тасбеҳлар, дуолар ана шундай вақт кенглигини қамраб олади. Бу, шу муборак кечада қилинган ибодатлар шунча йил давомида бажарилган ибодат савобидан афзал, деганидир. Бундан ортиқ бу кечанинг яна қандай гўзал ва улуғвор фазилати бўлиши мумкин? Қолаверса, бу кеча омонлик ва барокот кечаси. Унда банданинг бир йиллик ҳисоб-китоби ер юзига туширилади. Бу кечада банда бедор бўлиб, Аллоҳга мухлис ҳолатида, яъни ихлос ила дуо қилса, гуноҳлари мағфирати, икки дунё саодати, ўзининг эҳтиёжлари ҳақида сўралса, ижобат бўлади. Айниқса, ушбу кечада Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек:
“اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنَّا”
яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи Зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт” дуосини кўп айтиш мақсадга мувофиқ.

https://t.me/OzishosoN1
1.7K views Садоқатхон , 13:44
Ochish/sharhlash
2023-04-17 16:43:20 ​​Қадр кечаси учун 27 тавсия

•  Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.
•  Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.
•  Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.
•  Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.
•  Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.
•  Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.
•  Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.
•  Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.
•  Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.
•  Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.
•  Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.
•  Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.
•  Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.
•  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).
•  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.
•  Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.
•  Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.
•  Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.
•  Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш:
•   - “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).
•  Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.
•  Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.
•  Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.
•  Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.
•  Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.
•  Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.
•  Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.
•  Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

https://t.me/OzishosoN1
1.4K views Садоқатхон , 13:43
Ochish/sharhlash