Get Mystery Box with random crypto!

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказин | Ўзбекистон Ҳамширалари

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Олий маълумотли тиббиёт ҳамшираси кафедраси томонидан 5 май “Халқаро доялар куни” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларига қарашли даволаш-профилактика муассасаларининг доя ва ҳамширалари иштирокида, уларнинг мантиқий билимларини ошириш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, шунингдек, тиббиёт ходимларининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда дояларнинг ўрни” мавзусида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Иштирокчилар гуруҳ жамоаларга бўлиниб, уларга мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий жараёнлар, соғлиқни сақлаш тизимида ўтказилаётган ислоҳотларни амалга оширишда доя ва ҳамшираларнинг ўрни ва вазифаларига бағишланган мантиқий мазмунга эга саволлар берилиб, улар орасида беллашувлар ўтказилди.
«Заковат» интеллектуал ўйини давомида оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг самарадорлигини оширишда доя ва ҳамшираларнинг вазифалари, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмалари юзасидан берилган “Антенатал даврда ҳомиладор аёл патронажи”, “Шифохона ичи инфекциясини олдини олиш”, “Ҳомиладор аёлда преэклампсияда шошилинч ёрдам”, “Янги туғилган чақалоқни жонлантириш”, “Туғруқдан кейинги қон кетиш” каби топшириқлар гуруҳлар томонидан амалий кўникмалар орқали намойиш этилди.
Бундай тадбирлар тиббиёт ходимларининг касбий кўникмаларини такомиллаштириш, аҳолига сифатли ёрдам кўрсатиш, оналик ва болаликни мухофаза қилишда ўрта тиббиёт ходимларининг билимини ошириш ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат килади.