Get Mystery Box with random crypto!

Шамсинур (Маюсгина)ижоди

Telegram kanalining logotibi oychehram — Шамсинур (Маюсгина)ижоди Ш
Telegram kanalining logotibi oychehram — Шамсинур (Маюсгина)ижоди
Kanal manzili: @oychehram
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.08K
Kanalning ta’rifi

Ҳар кимнинг ўз ҳикояси бор.
Сиз билмайсиз, мен билмайман.
Шундай экан бошқалар билан гўзал хулқда бўлинг,
ичларида қанча дардни ташиб юрганларини билолмаймиз...
https://t.me/ 4OKU6jPVhLRjZjQy

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-29 21:30:50 Зулматлардан нур излаб:
- Нимага ҳайратланаяпсиз?
- Равшанни қизимисиз?


- Ҳа нима ўхшатмадизми? Қуйиб қўйгандек дадамни ўзлариманку.

- Камолада нима ишиз бор. Отангиз уни алдаб ҳаётини барбод қилди. Сиз уни излаб нима қилмоқчисиз? Мақсадиз нима?

- Дадам уни алдамаган. Ўша кун дадажоним менга сенга яқинда ойи олиб келаман дея хайрлашиб ўша лаънати операцияга кетганди. Лекин ана вақт дом дараксиз кетдилар. Олти ойлардан сўнг махсус операция вақти қаттиқ яраланиб вафот этганларини хабари келди. Дадам номард одам эмасдилар. У киши умрларини охиригача ҳаммага қўлларидан келганча ёрдам бериб келдилар. Аммо умрлари қисқа экан.

- Равшан ҳалок бўлгандими? Камола мени алдаб кетди деб ҳисобларди.

- Йўқ афсуски ундай бўлмади. Қани эди ўшандай бўлсаю дадам тирик бўлганларида... Камола қаерда?

- У нега керак барибир жавоб бермадиз?

- Эшитишим бўйича ҳомиладор бўлган экан. Мени укамми, синглимми бўлиши керак. Мен уни излаяпман.

- Шу пайтгача қаерда эдиз? Энди керак бўлиб қолдими?

- Мен яқиндагина эшитдим. Ўша заҳотиёқ излашни бошладим. Афсуски ота оналарини уйидан топа олмадим. Сиз балки биларсиз деб ёнизга келдим.


- Тўғри қилибсиз. Мен уни амакимга тегишга кўндирганман. Ўзидан анча катта бефарзанд одамга учинчи хотин бўлиб тегди. Ота онаси юзимизни ерга қаратди дея ҳайдашганди.

- Мен тушуна олмадим. Қандай wилиб юзлари ерга қаради?

- Юринг остонада турманг уйга киринг бафуржа айтиб бераман. Жуда узууун ҳикоя.

Тошбуви Диларани уйга олиб кирди. Камолани бошидан ўтганларини айтиб берар экан, қиз ҳайратда эди. У ўзбеклар қўлида тарбия олмагани сабаб ҳам Камолани ота онаси нима учун кечира олмаслигини тушунмаётган эди. Ўртасида никоҳ бўлса ҳам кечирмаслик мумкин экан дея ўйлади.

- Менга амакизни манзилларини бера оласизми?

- Албатта. Амаким ҳам вафот этганлар. Синглингиз Умида ҳам турмушга чиққан.

- Майли унда берақолинг манзилни. Тезроқ бориб кўрмасам ҳеч ҳаловатим бўлмайди.


Тошбуви Камоланинг тақдирини яна бир бора ўйларкан барибир ҳам ота она розилгисиз  бўлган никоҳ бахтли якун топмаганни гувоҳи бўлганди.
571 views18:30
Ochish/sharhlash
2022-12-29 19:14:08 Зулматлардан нур излаб:
Дилара эшитган хабаридан еттинчи осмонга учди гўё. У ёлғиз эмас.

Дилара қўли қалтираганча қоғозни олди. У ёлғиз эмас уни ҳам жигари бор. Уни ҳам яқин инсони бор.

- Амаки бу... Бу ростми?

- Рост қизим. Олдинроқ билганимда сенга айтган бўлардим. Ўша кунги йиғилишда сен ҳақингда гап кетганди. Қора дорифурушларни қандай қилиб алдай олганинг ҳусусида.

Шундан сўнгра Музик бу гапни айтди. Равшанни яна боласи бўлиши керак деди. Камола Равшанни қидириб юрганида ҳомиладор бўлган. Аммо отангни ҳали тақдири қандай кечгани номаълум бўлгани сабабли унга айтишмаган. Қолаверса махсус гуруҳ ҳодимини ҳаммага ҳам қаердалиги айтилавермайди. Камола эса қонуний хотин ҳам эмасди. Шунинг учун маълумотлар ундан сир тутилган.

- Жигарим бор бўлса мени қабул қилармикан?

- Сендай опаси борлиги бахтику, нега қабул қилмас экан.

- Мен бу хабардан кейин бу ерда ўтиролмайман. Амаки сизга катта рахмат. Ҳали кўрасиз мен уни олиб келаман.


- Омадингни берсин қизим.  Мен сен билан фахрланаман. Отанг тирик бўлганида у ҳам фахрланган бўларди.


Дилара юриб эмас учиб кетди гўё. Эшикдан отилиб чиқди ҳамки кимгадир урулиб кетди. Ўзини ўнглаб қаршисидан  ким чиққанига қараганда унга сопинч билан тикилиб турган Санжарни кўрди. Бир зумда кайфиятидан асар ҳам қолмади.

- Жуда хурсандсан?

- Сизни бу билан ишиз бўлмасин. Бориб хотинчайизга гапирасиз.

Дилара эрини туртганча ўтиб кетди.

Санжар уни ортидан термулганча қолди. У уйланган бўлсада аммо ҳаёли Диларада эди. Тун у кун у ҳақида ўйлар, у билан ўтган бахтли кунларини ҳаёлидан чиқара олмас эди.

Дилара маълумотларни бир деганча излаб топди. Ўз ишининг устаси эмасми дарров Камола туғилиб ўсган қишлоқ томон йўл олди. Камолаларнинг эшиги тагида турар экан эшикни қандай таққилатишни билмай қўли қалтирар эди.  Бор кучини тўплаб эшикни қоқди. Анча чақирувдан кейин ёши ўтганроқ аёл чиқиб эшикни очди.

- Ассалому алайкум. Менга Камола Мухторова керак эдилар.

Аёл бу гапдан саросималаниб қолди. Анча ўйлади. Нима деб жавоб беришни билмади чоғи.

- Сиз сўраган одам бу ерда йўқ.

- Унда қаерда. Институтдаги маълумотларга кўра шу уйда яшаган эканку.

- Хўжайинимни опаси бўлади. Аммо мен келин бўлган вақтим ҳам у йўқ эди. Камолани исмини бу уйда ҳаттоки тилга ҳам олишмайди. Қаердалигини ҳам билмаймиз.

- Бу қанақаси? Инсон ўз боласидан шундоқ воз кечаверарканда а?

- Унчалигини билмадим. Ўшанга яраша гумоҳи бўлган бўлса керакда.

- Қайнона қайнотангизчи тирикмилар?

- Икки йил олдин қайнонам олти ой олдин қайнотам вафот этганлар.

- Турмуш ўртоғиз билан гаплашсан бўлар?

- Барибир бир тайинли гап ололмайсиз. Неча бор сўраганимда билмайман деб жавоб берганлар.

- Биласизми йўқми Камола опани боласи бормиди?

- Ўзим ҳам шу қишлоқданман аммо бунақа гап эшитмапман. Фақат уни йўқолиб қолган дея айтишганди.

- Узр унда. Мана бу визикам.   Агар бирор маълумот чиқса менга хабар қилинг.

Дилара хайрлашиб ортига қайтиб кетди. У боши берк кўчада қолганди. Энди қаердан изласин? Камолани ётоқхонада яшаганини биларди архивдаги маълумотлардан у Тошбуви билан хонадош бўлганини аниқлаб Тошбувини излашга киришди. Дилара икки ҳафтадан бери тинимсиз излашда.  Бир нафас бўлса ҳам тўзтамади. Эндиги овунчоғи ёинки орзуси ўз жигарини топиш бўлиб қолган эди.

Тошбувини уйини излаб топиб борганда Аллоҳдан яна умидлари пуч бўлмаслигини ўтиниб сўрай бошлади. Тошбуви эндигина ишдан келган экан келган меҳмонни кўриб таажубланди.

- Келинг синглим сизга ким керак?

- Менга Камола опа ҳақида маълумот керак.

- Кечирасиз негалигини сўрасам бўладими?


- Мен маёр Равшан Пўлатовични қизиман.

-Нима?!
595 views16:14
Ochish/sharhlash
2022-12-29 19:13:33
#ЗУЛМАТЛАРДАН_НУР_ИЗЛАБ

МУАЛЛИФ

-Қисм
579 views16:13
Ochish/sharhlash
2022-12-29 08:33:08
Куннинг энг хушкайфият видеоси

https://t.me/+4OKU6jPVhLRjZjQy
1.0K viewsedited  05:33
Ochish/sharhlash
2022-12-29 06:48:18
Ассаламу Алайкум! Пайшанба тонгги муборак бўлсин

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


https://t.me/+4OKU6jPVhLRjZjQy
659 viewsedited  03:48
Ochish/sharhlash
2022-12-28 19:14:52 – Ким Бинафшани кўрди? Олти яшар қизча адашиб қолибди.
Жавоб бўлмади. Кутилмаганда тиззалаб ўтирган ота ўрнидан инграниб турди-да, нимадир деди. Чол, “жим” дегандек, ўнг қўлини кўтарди. Оломон тинчиди. Шундагина отанинг ингроқ овози эшитилди:
– Бинафша! О, Бинафша! Қаердасан, қизим? Энажон, эшитаётган бўлсанг жавоб бер! Мен – дадангман!
Ўша ондаёқ: “Дада! Дадажон”, деган чинқириқ сукунат бағрини тилиб юборди. Кунботар томондаги одамлар иккига бўлиниб, “йўл” очди. Даттигина, жингалик сочли қизча отасининг қошига югуриб келди. Кимдир машинага чиқарди. Бинафша дадасини ачомлади. Аёлларнинг кўзларида ёш қалқиди.
Чол, худди дуо ўқиётгандек, кўкка қараб пичирлади.
– Бинафша! Сен етаклаб кетган момонг қани?
– Дарвозада. Чарчабди-ла, сиз-а қараб ўтирибтил-а. Эй, сиз йиқилиб кеттийизми? Оғримаяптими, дада?
– Йиқилиб кетдим, оғримаяпти, – йигит машинадан сакраб тушди ва қизчасини бағрига босди.
Чол гиламчиларга нимадир деди, аммо тарқалиб бораётган оломон ғовури остида унинг сўзларини англаб бўлмас эди. Гиламчиларнинг ёшроғи бир гиламни ажратиб олиб чолга узатди. У гиламини қўлтиқлаганича бозор дарвозаси томон кетди.
Орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас бозор яна авжига чиқди.
 
Эшқобил ВАЛИ
 
https://t.me/+4OKU6jPVhLRjZjQy
652 views16:14
Ochish/sharhlash
2022-12-28 19:14:52 Бозор авжида. Биров билан бировнинг иши йўқ – ҳар ким ўз ёғига ўзи қовурилиб ётибди. Харидор чорлаётган сотувчиларнинг юзи иссиқ тандирга бош суққан новвойникига ўхшайди – бари бир хил тусда, гўё фойда аталмиш заҳар-заққумнинг аччиғи юзага ургандай…
Раста оралаб юриш – хорлик. Тирбандлик ширинликка ёпишган ари галасини эслатади. Оёқни босган безбет, бозор кўрганлар сохта тиржайиб узр сўрашган бўлиб, устингиздан кулади. Анойиларнинг усти ҳам, кайфияти ҳам шилта. Аммо бирор банданинг аламзадалигини кўрмайсиз. Ҳамма ёқда ҳисоб-китоб. Пулнинг майин шилдирашию унда-бунда янграётган ёғоч чўтларнинг шақ-шуқи…
Тўсатдан таралган қичқириқ улкан бозорни бир лаҳза домига тортди: “Халойиқ! Гилам бозорида ўғри ушланди! Пулингизга эҳтиёт бўлинг! Халойиқ…


Сукунатни қорачадан келган, шоп мўйлов, семиз одамнинг: “Падарлаънатни тошпарон қилиш керак! Ур, уни!…” – деган ҳайқириғи бузди. Бозор олдингидан ҳам баттар шовқинга тўлди. Ҳамма гилам бозорига энди. Моли топталган сотувчиларнинг сўкиниши ўғридан нафратланган оломон ғала-ғовурига аралашиб кетди…
Гилам бозор кунжагидаги “Камаз”нинг устида учта мўйловдор тасқара йигит баланд бўйли, кўзлари ботиб кетган, жағ суяклари туртиб чиққан бир бечоранинг қўлларини орқага қайириб тутиб турибди: “Ҳароми, сенга гилам керакми? Ма, ол!” Йигитларнинг ғўлабир бақалоғи ўғрининг қорнига қулочкашлаб туширди. Қолган иккитаси мошиннинг устига ташланган қуёш нусха гиламга айбдорнинг бурнини ишқалай бошлади. Сўнгра унинг афтини оломонга кўрсатдилар – юзи моматалоқ бўлиб кетган, лаби ва бурнидан қон тирқирар эди…
Бақалоқ гиламфуруш унинг сочидан тортиб, юзини одамларга кўрсатар экан: “Халойиқ, кўриб қўйинг, бу – гилам ўғриси!” дея овоза қилди. Кимдир сўкинди, кимдир “тошбўрон қилиш керак”, деб луқма ташлади. Жабрдийда туйқус бир юлқиниб рақиблари қўлидан чиқди-да, нолинди:
– Эй мусулмонлар, ахир, мен ўғирламадим! Менга бир аёл-харидор гиламни бозор четига олиб чиқиб берсанг, эллик сўм бераман, деди. Мен киракашман, холос… – у сўзини якунлаб улгурмади. Ҳалигилар яна унинг қўлини қайириб тиз чўктирдилар.
Шунда оломон ичидан оппоқ соқолли, олтмишлар чамасидаги бир чол машинага чиқиб, ўғрини урмоқчи бўлаётганларнинг қўлидан бўшатди:
– Қани, тўхтанглар! Тўхта дейман сенга, ҳов!

Чол ёшига ярашмайдиган эпчиллик билан уларни силтаб ташлади-да, ўғрини билагидан тутиб, оломонга юзлаштирди:
– Ораларингизда шу бандага гилам олиб чиқ, деган харидор борми? – Бозорга сукунат чўкди. Чол яна сўради:
– Ким шу одамга гиламимни олиб чиқиб бер, деган бўлса, айтсин. Бегуноҳни жазолаш – гуноҳи азим! Айтинглар, мен гиламчилардан гуноҳини сўраб берай! Ҳаммамиз хом сут эмган бандамиз – пулини бериб улгурмагандир? Сотувчилар адашгандир…
Сукунат бузилиб ғала-ғовур қўпди:
– Ким ўз молини ўғрига беради?
– Бекор гап, ана, шунча киракашлар бор! У – ўғри.
– Ўғрининг жазоси – ўлим!
– Тўхта, халойиқ! Бунинг ўзини ҳам эшитиб кўрайлик!
– Ўғлим, мен Ҳожи отаман! Ўзингни оқлаш учун нима дейсан?
– Ҳожи бува! Худо урсин, агар гилам олган бўлсам! Мен кўпнинг хизматини қилиб юрган одамман!…
– Ай бува! Бировни ишига ним а қиласиз аралашиб?! – Бақалоқ гиламфуруш беписанд гап қўшди.
– Сен жим тур! Агар жонингни хомталаш қилса ҳам мусулмон бандаси бировни бундай хўрламайди. Қоч, бола! Ўзим орача қиламан.
Хомсемиз думбадор чекинди. Чол яна жабрдийдадан сўради:
– Ҳов йигит! Мижозинг ким эди? Аёл бўлса, ёшми, қарими?
– Эй худо! Қари кампир эди. Ҳатто бозордан чиқолмаяпман, девди, олти яшар қизчамни қўшиб, дарвозага йўлладим. Энаси оғир ётибди, ўзим билан олиб чиқувдим…
– Қизинг ҳали кампир биланми?
– Ҳа, йўқолиб қолмаса гўрга эди…
Йигит чолга қараб жавоб берар экан, бир неча бор қон туфлади, мункиблар кетди. Унинг сўнгги сўзларидан кейин гиламфурушлар беихтиёр қўлларини орқага олишди. Ҳалиги бақалоғи эса нари бориб папирос тутатди. Томошаталаблардан кимдир жабрдийдага сув тутди.
– Қизингнинг исми нима?
– Бинафша…
– Халойиқ! Ким шу банданинг олти яшар, Бинафша исмли қизини кўрди?
Улкан гилам бозори сув қуйгандай жим бўлиб қолди. Кўпчилик ҳаяжон ичра болаларининг қўлларини маҳкам чангаллади. Чол яна такрорлади:
667 views16:14
Ochish/sharhlash
2022-12-28 18:44:57 У уйланганидан бери уйда қолган дадаси сабабли хотини билан тинимсиз уришарди. Хотини қайнотасини хушламас, уни ортиқча деб ҳисобларди. Тортишувлар баъзида катта жанжалга айланиб кетарди. Ана шундай тортишувларнинг бирида хотин масалани шартта кўндаланг қўйди: “Бу уйда ё мен тураман ё отангиз!” У хотинидан айрилишни истамасди. Дадаси боис чиққан жанжал сабаб бахтиёр оиласи, ўзи севадиган ва ўзини ҳам севадиган хотини, боласидан ажралиши турган гап эди. Уйланишдан олдин хотинига эришиш йўлида кўп машаққатлар чекканди. Оила­сидагиларни зўрға кўндирган, бир дунё муаммолар билан юзма-юз келганди. Хотинини ҳалиям жуда яхши кўрарди.
Уни чорасизлик ҳисси эгаллаб олди. Ўйлади, ўйлади ва охири ўзича бир йўл топди. Узоқ йиллар олдин овчиликка қизиқиб юрганида тоғ этагига бир кулба қурган эди. Дадасини ўша ерга олиб боради. Ҳафтада бир хабар олиб, ҳол-аҳвол сўрайди, зарур нарсаларни етказиб туради. Хотинининг хархашаларидан ҳам қутулади. Керакли ашёларни ҳозирлагач, тўшакка михланиб ётган хаста дадасини ўрнидан турғазди ва кўтариб бориб машинага ўтқазди. Ўғли Жон: “Дада, сиз билан боришни хоҳлайман”, деб туриб олгач, уни ҳам машинага чиқарди, бирга йўлга тушдилар. Авжи қаҳратон эди, олам қаттиқ совуқ ва аёздан тим-тирс музлаганди. Қор бўралаб урар, бўрон ичида йўлни топиб юриш жуда мушкул эди. Митти Жон дадасига: “Дада, қаерга кетяпмиз?” деб тинимсиз савол берар, бироқ жавоб ололмасди. Қаерга олиб кетилаётганини тахмин этган қария ота эса ич-ичидан, ўксиниб-ўксиниб йиғлар, лекин бу ҳолатини ўғли ва неварасига сездирмасликка тиришарди.
Бир неча соат йўл юришганидан сўнг тоғ этагига етдилар. Бу ерга келмаганига кўп бўлган эди. Кулба шаклидаги бу ёғоч уй чирий бошлаган, остки қисмлари захлаб-нураб ётарди. У кулбанинг бир бурчагини тозалаб, тартибга келтирди. Машинадан ётоқ анжомларини ташиб, жой тайёрлади. Сўнг бошқа нарсаларни ҳам ташигач, охири дадасини кўтариб олиб келди. Кўчадаги изғирин ичкарига ҳам кириб олганди гўё. Ичкарида ҳам бўрон ҳукм сурарди. Чорасиз, ночор ҳолда отасига боқди – у ҳозирданоқ совқота бошлаган эди. “Эртага яна келаман, яна кўрпа-тўшак, адёл опкеламан”, деб ўйлади у. У шунчалар иложсиз, шунчалар ғариб эдики, елкаларига осмоннинг юки тушганди гўё. У ўзи билан ўзи бўлиб турган бу пайтда отаси юрагига пичоқ қадалгандай ичдан инграниб ўтирарди. Оқ ювиб, оқ тараб ўстирган ўғли бугун уни кимсасиз бир кулбага улоқтириб кетмоқда. Ғурури топталган, ичи ўт-аланга бўлиб ёнар, лекин қари ота буларни ўғлига билдирмасликка уринарди. Кичкина Жон эса ҳеч нарсага эътибор бермас, анграйиб атрофни кузатиш билан банд эди. Ҳеч нарсани англамас, лекин бобосидан айрилиш аламини ич-ичидан ҳис этиб турарди.
Кетиш вақти етди. У отаси ётган ўринга эгилди, дадасининг ёноқларидан, қўлларидан қайта-қайта ўпди. “Мени кечиринг”, дегандай юзларига юзини босди, отасининг қадрдон ҳидидан тўйиб-тўйиб ҳидлади. Энди ота ҳам, ўғил ҳам ўзини бошқара олмай қолган, иккаласи ҳам ўксиниб-ўксиниб, ҳўнграб-ҳўнграб йиғларди. У отасининг юзига: “Шунга мажбурман”, дегандай боқди, сўнг ўғли Жоннинг қўлидан тутиб тезда хонадан чиқиб кетди. Машинага ўтиришди.
Йўлга чиқишгач, Жон: “Нега бобомни у ерга ташлаб келдингиз!”, деб йиғлашга тушди. Аммо отаси жавоб беролмас, “Онанг шуни истади”, деёлмасди. Жон: “Дада, қариганингизда мен ҳам сизни шу ерга олиб келиб ташлайманми?” деб сўраганида кўзига дунё қоронғи бўлиб кетди. У саволга жавоб бермади, машинани чийиллатиб ортга бурди. Кулбага етиб, ичкари киргач: “Мени кечиринг, дадажон!”, дея отасининг бўйнига осилди. Ота-ўғил бир-бирини қучганча дув-дув ёш тўкарди. Ўғил: “Дадажон, мени кечиринг! Аҳмоқ ўғлингизни кечиринг!”, деган гапни тинимсиз қайтарар, йиғидан тўхтамасди. Ота эса титроқ товушлар билан унинг кўнглини кўтаришга уринарди: “Қайтиб келишингни билардим, болам, қайтиб келишингни билардим. Ахир, мен отамни тоғ этагига ташлаб кетганим йўқ-ку, сен мени ташлаб кетсанг… Мени қаровсиз, нотавон ҳолда ташлаб кетмаслингни билардим, болам…”
 
Ориф Толиб тайёрлади.


https://t.me/+4OKU6jPVhLRjZjQy
651 views15:44
Ochish/sharhlash
2022-12-28 04:34:07
Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


@oychehram
1.1K viewsedited  01:34
Ochish/sharhlash
2022-12-27 16:48:13 Детектив китоб ўқишга нима етсин! Боши берк кўчага кириб қолган қаҳрамонларнинг тақдиридаги чигалликлар саргузашт ишқибозларини қизиқтирмай қолмайди. Кескин воқеалар, кутилмаган ходисалар китобхонни ўзига жалб этади. Айниқса, зиддиятли, тўқнашувларга бой сюжет китобга бўлган қизиқишни янада кучайтиради. Устоз адиб Тоҳир Малик айтганидек, сюжет топиш мумкин, лекин уни ишонарли қилиб баён этиш муҳимроқ. Мазкур асарларда ана шу икки жиҳат ҳам мужассам. Буни китобни ўқиб чиқиб ўзингиз амин бўласиз.

Истеъдодли қаламкаш Аброр Зоҳидовнинг саргузаштбоп ва мароқли китоби сизларга манзур бўлади, деган умиддамиз
.

https://t.me/+4OKU6jPVhLRjZjQy
718 viewsedited  13:48
Ochish/sharhlash