Get Mystery Box with random crypto!

Зулматлардан нур излаб: Дилара эшитган хабаридан еттинчи осмон | Шамсинур (Маюсгина)ижоди

Зулматлардан нур излаб:
Дилара эшитган хабаридан еттинчи осмонга учди гўё. У ёлғиз эмас.

Дилара қўли қалтираганча қоғозни олди. У ёлғиз эмас уни ҳам жигари бор. Уни ҳам яқин инсони бор.

- Амаки бу... Бу ростми?

- Рост қизим. Олдинроқ билганимда сенга айтган бўлардим. Ўша кунги йиғилишда сен ҳақингда гап кетганди. Қора дорифурушларни қандай қилиб алдай олганинг ҳусусида.

Шундан сўнгра Музик бу гапни айтди. Равшанни яна боласи бўлиши керак деди. Камола Равшанни қидириб юрганида ҳомиладор бўлган. Аммо отангни ҳали тақдири қандай кечгани номаълум бўлгани сабабли унга айтишмаган. Қолаверса махсус гуруҳ ҳодимини ҳаммага ҳам қаердалиги айтилавермайди. Камола эса қонуний хотин ҳам эмасди. Шунинг учун маълумотлар ундан сир тутилган.

- Жигарим бор бўлса мени қабул қилармикан?

- Сендай опаси борлиги бахтику, нега қабул қилмас экан.

- Мен бу хабардан кейин бу ерда ўтиролмайман. Амаки сизга катта рахмат. Ҳали кўрасиз мен уни олиб келаман.


- Омадингни берсин қизим.  Мен сен билан фахрланаман. Отанг тирик бўлганида у ҳам фахрланган бўларди.


Дилара юриб эмас учиб кетди гўё. Эшикдан отилиб чиқди ҳамки кимгадир урулиб кетди. Ўзини ўнглаб қаршисидан  ким чиққанига қараганда унга сопинч билан тикилиб турган Санжарни кўрди. Бир зумда кайфиятидан асар ҳам қолмади.

- Жуда хурсандсан?

- Сизни бу билан ишиз бўлмасин. Бориб хотинчайизга гапирасиз.

Дилара эрини туртганча ўтиб кетди.

Санжар уни ортидан термулганча қолди. У уйланган бўлсада аммо ҳаёли Диларада эди. Тун у кун у ҳақида ўйлар, у билан ўтган бахтли кунларини ҳаёлидан чиқара олмас эди.

Дилара маълумотларни бир деганча излаб топди. Ўз ишининг устаси эмасми дарров Камола туғилиб ўсган қишлоқ томон йўл олди. Камолаларнинг эшиги тагида турар экан эшикни қандай таққилатишни билмай қўли қалтирар эди.  Бор кучини тўплаб эшикни қоқди. Анча чақирувдан кейин ёши ўтганроқ аёл чиқиб эшикни очди.

- Ассалому алайкум. Менга Камола Мухторова керак эдилар.

Аёл бу гапдан саросималаниб қолди. Анча ўйлади. Нима деб жавоб беришни билмади чоғи.

- Сиз сўраган одам бу ерда йўқ.

- Унда қаерда. Институтдаги маълумотларга кўра шу уйда яшаган эканку.

- Хўжайинимни опаси бўлади. Аммо мен келин бўлган вақтим ҳам у йўқ эди. Камолани исмини бу уйда ҳаттоки тилга ҳам олишмайди. Қаердалигини ҳам билмаймиз.

- Бу қанақаси? Инсон ўз боласидан шундоқ воз кечаверарканда а?

- Унчалигини билмадим. Ўшанга яраша гумоҳи бўлган бўлса керакда.

- Қайнона қайнотангизчи тирикмилар?

- Икки йил олдин қайнонам олти ой олдин қайнотам вафот этганлар.

- Турмуш ўртоғиз билан гаплашсан бўлар?

- Барибир бир тайинли гап ололмайсиз. Неча бор сўраганимда билмайман деб жавоб берганлар.

- Биласизми йўқми Камола опани боласи бормиди?

- Ўзим ҳам шу қишлоқданман аммо бунақа гап эшитмапман. Фақат уни йўқолиб қолган дея айтишганди.

- Узр унда. Мана бу визикам.   Агар бирор маълумот чиқса менга хабар қилинг.

Дилара хайрлашиб ортига қайтиб кетди. У боши берк кўчада қолганди. Энди қаердан изласин? Камолани ётоқхонада яшаганини биларди архивдаги маълумотлардан у Тошбуви билан хонадош бўлганини аниқлаб Тошбувини излашга киришди. Дилара икки ҳафтадан бери тинимсиз излашда.  Бир нафас бўлса ҳам тўзтамади. Эндиги овунчоғи ёинки орзуси ўз жигарини топиш бўлиб қолган эди.

Тошбувини уйини излаб топиб борганда Аллоҳдан яна умидлари пуч бўлмаслигини ўтиниб сўрай бошлади. Тошбуви эндигина ишдан келган экан келган меҳмонни кўриб таажубланди.

- Келинг синглим сизга ким керак?

- Менга Камола опа ҳақида маълумот керак.

- Кечирасиз негалигини сўрасам бўладими?


- Мен маёр Равшан Пўлатовични қизиман.

-Нима?!