Get Mystery Box with random crypto!

Зулматлардан нур излаб: - Нимага ҳайратланаяпсиз? - Равшанни қ | Шамсинур (Маюсгина)ижоди

Зулматлардан нур излаб:
- Нимага ҳайратланаяпсиз?
- Равшанни қизимисиз?


- Ҳа нима ўхшатмадизми? Қуйиб қўйгандек дадамни ўзлариманку.

- Камолада нима ишиз бор. Отангиз уни алдаб ҳаётини барбод қилди. Сиз уни излаб нима қилмоқчисиз? Мақсадиз нима?

- Дадам уни алдамаган. Ўша кун дадажоним менга сенга яқинда ойи олиб келаман дея хайрлашиб ўша лаънати операцияга кетганди. Лекин ана вақт дом дараксиз кетдилар. Олти ойлардан сўнг махсус операция вақти қаттиқ яраланиб вафот этганларини хабари келди. Дадам номард одам эмасдилар. У киши умрларини охиригача ҳаммага қўлларидан келганча ёрдам бериб келдилар. Аммо умрлари қисқа экан.

- Равшан ҳалок бўлгандими? Камола мени алдаб кетди деб ҳисобларди.

- Йўқ афсуски ундай бўлмади. Қани эди ўшандай бўлсаю дадам тирик бўлганларида... Камола қаерда?

- У нега керак барибир жавоб бермадиз?

- Эшитишим бўйича ҳомиладор бўлган экан. Мени укамми, синглимми бўлиши керак. Мен уни излаяпман.

- Шу пайтгача қаерда эдиз? Энди керак бўлиб қолдими?

- Мен яқиндагина эшитдим. Ўша заҳотиёқ излашни бошладим. Афсуски ота оналарини уйидан топа олмадим. Сиз балки биларсиз деб ёнизга келдим.


- Тўғри қилибсиз. Мен уни амакимга тегишга кўндирганман. Ўзидан анча катта бефарзанд одамга учинчи хотин бўлиб тегди. Ота онаси юзимизни ерга қаратди дея ҳайдашганди.

- Мен тушуна олмадим. Қандай wилиб юзлари ерга қаради?

- Юринг остонада турманг уйга киринг бафуржа айтиб бераман. Жуда узууун ҳикоя.

Тошбуви Диларани уйга олиб кирди. Камолани бошидан ўтганларини айтиб берар экан, қиз ҳайратда эди. У ўзбеклар қўлида тарбия олмагани сабаб ҳам Камолани ота онаси нима учун кечира олмаслигини тушунмаётган эди. Ўртасида никоҳ бўлса ҳам кечирмаслик мумкин экан дея ўйлади.

- Менга амакизни манзилларини бера оласизми?

- Албатта. Амаким ҳам вафот этганлар. Синглингиз Умида ҳам турмушга чиққан.

- Майли унда берақолинг манзилни. Тезроқ бориб кўрмасам ҳеч ҳаловатим бўлмайди.


Тошбуви Камоланинг тақдирини яна бир бора ўйларкан барибир ҳам ота она розилгисиз  бўлган никоҳ бахтли якун топмаганни гувоҳи бўлганди.