Get Mystery Box with random crypto!

Кучингиз мас-медиага етяпти: ўчиртиряпсизлар, қўнғироқ қиляпси | Ostonov Minbari

Кучингиз мас-медиага етяпти: ўчиртиряпсизлар, қўнғироқ қиляпсизлар, буюртма мақолалар ёздиряпсизлар, хуллас, сув хиралашиб кетди. Бу нотўғри стратегия! Профессионал журналистикани рағбатлантириш керак, энг катта рағбат - унга тегмаслик. Бунақа ўчир, манавини ёз, ижобий имиж ярат дейилаверса, ўша қўнғироқ қилаётганлар ўзини ўзи қопқонга туширади. Натижада майдон аноним, шантажчи, нохолис, популистларга қолиб кетади.
Профессионаллар билан ишлаш мумкин, нопрофессионаллар билан ишлаб бўлмайди. Бугун номини, телефонини биладиган профессионал журналистлар ва ОАВга қўнғироқ қилиб муаммони гўёки ҳал қиляпсизлар, эртага улар яна обрўсини йўқотиб, ижтимоий тармоқлар гегемонияси кучайиб кетади. Ижтимоий тармоқда ҳамманинг овозини ўчириш имконсиз. Аллақачон админлари ва модераторлари фақат "чап" аккаунтлардан бўлган гуруҳлару каналлар ўн-юз минглаб аудитория йиғиб олди. Ҳаммасини аниқлаб, битталаб қўнғироқлашиб чиқолмайсизлар - қоронғуда пайпаслаб юришдек гап бу. Қўйинглар, очиқ майдонда қонуний ишласин ҳамма. Материал нотўғри бўлса, раддия бериш, қарама-қарши позицияли мақола ёзиш, ҳаддидан ошганни судга бериш мумкин. Нега судлашмаяпсизлар, нега раддиялашмаяпсизлар, нега телефонлашяпсизлар фақат???

Шахсий фикрим!

@shahnozxon