Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўзбекистонда Остеоартрит ташхисини эшитганмисиз? Ревматоло | Oson tibbiyot

​​Ўзбекистонда Остеоартрит ташхисини эшитганмисиз?

Ревматологик касалликлар билан шуғулланувчи 2 та ташкилот: EULAR (Европа Иттифоқи ревматологлар уюшмаси) ва АСR (Америка ревматология коллежи) энг ишончли ташкилотлар ҳисобланади. Улар ҳамкорликда ишлашади.

Айнан шу икки ташкилот касалликни остеоартрит деб номлайди. Касаллик қўл бармоқларида бўлса "Қўл остеоартрити", сон чаноқ бўғимида бўлса "Ёнбош остеоартрити", тиззада бўлса "Тизза остеоартрити" деган содда номлашдан фойдаланишади. Бундай номлаш нисбатан қулай бўлиб чалкишишларни олдини олади. Интернетдан ҳам энг кўп маьлумот Остеоартрит (osteoarthritis) номи билан топилади.

Бизда бу касалликни тавсифлаш учун артроз термини ишлатилади. Бу Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг классификацияси билан (International Classification of Diseases-ICD) билан боғлиқ. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги шу классификациядан (Халқаро Касалликлар Таснифи-ХКТ) фойдаланади. Ҳозирча унинг 10-версияси қўлланилмоқда.

ICD-10 асл версиясида бу касалликлар гурухи Аrthrosis (артроз) деб номланган. Ва M15 дан M19 гача бўлган кодлар билан белгиланган.

Ҳар бир бўғим учун алоҳида терминлар қўлланилади. Масалан, бармоқлар остеоартрити-полиартроз, чаноқ сон бўғими остеоартрити-коксартроз, тизза бўғими остеоартрити-гонартроз дейилади.

ICD-10 да ҳам, ХКТ-10 да хам бу номлар ва остеоартрит атамаси битта маьнони англатиши ёзилган. Пастда расмдан кўришингиз мумкин.

Баъзида деформацияловчи артроз ёки остеоартроз номини ҳам қўллашади. ДОА деб қисқартириб ҳам айтишади. Хуллас номлар ҳар хил бўлгани билан касаллик ўша. Уларнинг коди бир хил M15 дан M19 гача. Диагностикаси, даволаш усули ҳам ўхшаш.

Сизга полиартроз, коксартроз, гонартроз, деформацияловчи остеоартоз ташхисини қўйишдими, булар барчаси Остеоартрит ҳисобланади.

https://t.me/oson_tibbiyot