Get Mystery Box with random crypto!

​​Энг кўп учровчи бўғим касаллиги ёхуд Остеоартрит Ҳамманинг | Oson tibbiyot

​​Энг кўп учровчи бўғим касаллиги ёхуд Остеоартрит

Ҳамманинг тиззам оғрийди, ўтириб турганда қийналаман, зинадан чиқиш қийин деб шикоят қилувчи ёши катта таниши бор. Ёки қўл бармоқ бўғимлари ён томонларга шишиб чиққан одамларни кўрганмиз.

Остеоартрит юқоридаги шикоятларнинг энг кўп сабабчисидир.

Касалликнинг келиб чиқиши аниқ эмас. Tear&Wear яьни қарилик ва бўғимларнинг механик шикастланиш назариялари мавжуд. Ёши 45 дан ошганлар, семизлар, аёллар, оиласида шу касаллик билан оғриганлар, бўғимлари кўп ҳаракатланувчилар кўпроқ остеоартирт билан касалланади.

Остеоартрит бошқа бўғим касалликларидан фарқли равишда яллиғланиш туфайли бошланмайди. Энг аввало бўғимлар ичидаги суякларни бир-бирига қаттиқ ишқаланмаслигини таьминловчи тоғай тўқима зарарланади. Сабаб, бу тоғай тўқимага юкламанинг кўпайиб кетиши, шикастланиш, айрим касалликлар ва дорилар ёки шунчаки вақт таьсирида бу тоғайнинг ҳам эскириши (узоқ юрган машина баллони ейилгани сингари) бўлиши мумкин.

Тоғай тўқима шикастлангач унинг ичидаги “хондроцит” деб аталувчи ҳужайралар тоғайни ташкил қилувчи моддаларни жадал ишлаб чиқара бошлайди. Бу моддалар коллаген II тури ва протеогликанлардир (гиалурон кислота, хондроитин сульфат, кератин сульфат). Лекин, бўғимга юклама давом этаверар экан хондроцитлар уларни етказиб бера олмайди.

Хондроцитлар охир оқибат чарчаб халок бўлади. Уларнинг қолдиқларини бўғимни қоплаб турувчи синовиал қобиқ ҳужайралири қамраб олади. Бу қолдиқларни иммун тизими ҳужайралари сезиб қолади. Энди жараёнга улар ҳам қўшилaди ва синовиал қобиққа келиб цитокинлар чиқара бошлайдилар. Улар таьсирида синовиал қобиқ зарарланиб оғриқ пайдо бўлади.

Хўш, шу ерга келиб тоғай қатлам емирилиб ортиқ суяклар ишқаланишидаги зарбани камайтирмай қўяди. Энди суяк устида суяк ишқаланишни бошлайди ва уларда ҳам механик зарарланиш юзага келади. Синовиал қобиқдаги цитокинларнинг бўғим бўшлиғига ўтиб суяклар зарарланишини янада кучайтиради.

Суякларни зарарланган қисмини тўлдириш мақсидида суяк ҳужайраларини ишлаб чиқарувчи остеобласт деган ҳужайралар фаоллашиб кетади. Улар "дўпписини келтир" деса боши билан қўшиб олиб келгандай мўнжаллангандан кўп миқдорда суяк хужайраларини ишлаб чиқариб ташлайди. Натижада суякларда остеофитлар деб аталувчи ўсиқчалар ҳосил бўлади.

Юқоридаги жараёнлар асосан энг кўп юклама тушувчи ва энг кўп харакатланувчи бўғимларда содир бўлади. Бу бўғимлар тизза, қўлнинг бош бармоғи асоси, чаноқ сон бўғими, умуртқалар аро бўғимлар ва қўл бармоқлари орасидаги бўғимлардир. Уларда ҳаракатланганда оғриқ, қирсиллаш, эрталабги карахтлик (1 соатдан кам), бироз деформация кузатилади.

Баьзи бўғимлар остеофитлар ҳисобига кенгайиб тугунчалар ҳосил бўлади. Бу айниқса қўл бармоқларида орасидаги бўғимларда сезилади. Касаллик кечишида яллиғланиш деярли кузатилмаганлиги учун барча қон тахлиллари нормада чиқади. Касалликга анамнез (сўраб суриштирув), рентгенограмма, бошқа касалликларни инкор қилиш билан ташхис қўйилади.

Даволаш кейинги постларда.

https://t.me/oson_tibbiyot