Get Mystery Box with random crypto!

Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳга муножоти Мусо алайҳиссалом: «Ил | Оқ масжид. Уз

Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳга муножоти
Мусо алайҳиссалом: «Илоҳо, сенинг яқинлигингни истайман», деб муножот қилдилар. «Мен қадр тунида уйғоқ бўлганларга яқиндирман», деди Аллоҳ таоло. Мусо алайҳиссалом: «Илоҳо, сенинг раҳматингнинг орзусидаман», деганларида, «Менинг раҳматим, қадр кечасида мискинларга раҳм қилганларгадир», деди Аллоҳ таоло. Мусо алайҳиссалом: «Илоҳо сирот кўпригидан яшиндек ўтишни истайман», дедилар. Аллоҳ таоло айтди: «қадр кечасида фақирларга садақа берганларни олдинроқ ўтказаман». Мусо алайҳиссалом дедилар: «Илоҳо, жаннат боғларида бўлишни ва уларнинг мевасидан тановвул қилишни истайман».дедилар. Аллоҳ таоло айтди: «қадр кечасида тасбех айтиб, Мени зикр этиш билан машғул бўлганлар жаннат боғларига сазовор бўлишади», деди. Мусо алайҳиссалом: «Илоҳо, дўзаҳдан нажот топишни истайман», деганларида Аллоҳ таоло айтди: «қадр кечасида истиғфорни кўп айтганлар дўзаҳдан нажот топадилар». Мусо алайҳиссалом: «Илоҳо, сенинг розилигингни топишни истайман», дедилар. «Эй Мусо, Менинг розилигимни қадр кечасида икки ракъат намоз ўқиганлар топадилар», деди Аллоҳ таоло.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:" Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Ким қадр кечасида икки ракат намоз ўқиса, Ҳар ракатида Фотиҳа сурасини бир маротаба ва ихлос сурасини етти маротаба ўқиб, намозини салом бериб тугатиб бўлиб, Астағфируллоҳа ва атубу илайҳини юз маротаба айтса, Ўзини ва ота-онасини гуноҳлари кечирилган холда ўрнидан туради. Аллоҳ таоло бир фариштани жаннатга жўнатади. У инсон учун жаннатда дараҳ ўстиради , қасрлар барпо қилади, анҳорлар оқизади. Бу дунёдан кетишлик вақтида ўзи учун тайёрлаб қўйилган жойни кўриб, охиратга кетади" деб марҳамат қилдилар.
Мана шу мукофотларга сазовор бўлишни Аллоҳ ҳаммамизга насиб қилсин!