Get Mystery Box with random crypto!

Қодр сурасини хусусиятлари Қодр сурасини хусусиятлари ҳақида ' | Оқ масжид. Уз

Қодр сурасини хусусиятлари
Қодр сурасини хусусиятлари ҳақида "Ҳазинатул асрор" китобида шундай келтирилган: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Кимики таҳорат қилиб бўлганидан сўнг "Инна анзалнаҳу"ни бир маротаба ўқиса, Аллоҳ таоло унга кундузлари рўза ва тунлари бедор бўлган эллик йиллик нафл ибодатни савобини ато қилади. Агар икки маротаба ўқиса, Аллоҳ таоло унга Иброҳим ва Мусо алайҳис саломларга берган мукофотларидақа мукофот ато қилади. Агар уч маротаба ўқиса, Аллоҳ таоло у учун саккиз жаннатни эшигини очиб қўяди, ҳоҳлаган эшигидан ҳисобсиз ва азобсиз кираверади" дедилар.
"Машойихлардан бирлари : Қодр сурасини сувга Ўттиз олти маротаба ўқиб, сувни янги кийимга сепса , ўша кийимни кийиб юрган инсон баракали умр кўради ", деб марҳамат қилганлар.
Қайси бир кимса қодр сурасини ўқиб, бирор бир юмиш билан кўчага чиқса, қалби хурсанд ва ишлари битган холда уйига қайтади.
Қайси бир кимса қодр сурасини бир идишдаги сувга ўқиб, сувни ҳар куни кўзига суртиб турса, кўзини нури кўпайиб, касаллиги кетади.
Бир уйга сехр қилиниб, сехр қилинган нарса қаерга яшириб қўйилгани маълум бўлмаса, қодр сурасини ўқилинса , Аллоҳ таоло уни билдиради ва сехр хеч кимга зарар ерказмайди. (Ҳазинатул асрор китобидан таржима қилинди.)