Get Mystery Box with random crypto!

Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ Ибн Аббос разийаллоҳу анху Расу | Оқ масжид. Уз

Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ
Ибн Аббос разийаллоҳу анху Расулуллох соллаллоҳу алайхи ва салламдан ривоят қиладилар: «Ул зот дедилар: «Инна анзалнаху фий лайлатил қодр» сураси нозил бўлиш муносабати балан Жаброил алайхиссалом хузуримга келиб: «Шамъун ибн ғозий исмли шахс сиздан илгари яшаб ўтган эди. У кофирларга қарши минг ой ғазот қилди. Унинг қуроли фақатгина туянинг жунидан тўқилган қамчи бўлиб, бундан бошқа нарсаси йўқ эди. Агар у билан кофирларни урса, улардан кўпчилиги вафот этарди. Агар чанқаса, тишларининг орасидан ширин тотли сув чиқариб, ичарди. Агар оч қолса тишларининг орасидан гўшт ўсарди. У минг ой, яъни 83 йилу 4 ой шу алфозда курашди. Кофирлар унга қарши курашишдан ожиз қолдилар. Сўнг унинг кофир хотинининг олдига келиб, унга: «Агар эрингни ўлдирсанг, биз сенга кўп мол¬-дунё берамиз», дейишди. Хотини: «Мен уни ўлдиришга қодир эмасман», деди. «Биз сенга мустахкам арқон берамиз. Эринг ухлаган вақтда унинг қўл-¬оёқларини боғлаб берсанг бўлди», дейишди улар. Бас, хотини эри ухлаб ётган вақтда қўл¬-оёқларини боғлади. У уйғониб кетиб: «Ким мени боғлади», деди. «Мен сизнинг кучингизни синаш учун боғладим», деди хотини. У арқонни пора-¬пора қилиб ташлади. Шундан сўнг кофирлар занжир билан боғлашди. Уйқудан уйғонгач, занжирни ҳам бўлак¬-бўлак қилиб ташлади ва хотинига: «Эй хотин, мен Аллоҳнинг авлиёлариданман. Менга сочимдан бошқа ҳеч бир нарса ғолиб бўлолмайди», деди. Хотини буни англагач, уйқу махалида унинг сочларини кесди. Саккизта кокилидан тўрттаси билан қўлини, тўрттаси билан оёғини боғлади. Эри уйғонгач: «Ким мени боғлади», деганида, хотини: «Сизни синаб кўриш учун шундай қилдим» деб жавоб берди. Обид ҳар қанча уринса ҳам, боғичларни узиб ташлашга қодир бўлмади. Хотини кофирларга хабар берди. Кофирлар келиб уни саройга олиб кетдилар. Уни устунга боғладилар, қулоқлари, лаблари, тили, қўллари ва оёқларини кесдилар ва кўзларини ўйдилар. Шунда Аллоҳ обидга вахий қилиб: «Улар учун нимани хохласанг, шуни амалга ошираман», деди. Обид: «Менга бир қувват бергинки, бу устунни қимирлатай ва сарой уларнинг устига тушиб вайрон бўлсин», деди. Аллоҳ унга қувват берди. У устунни қимирлатди ва том кофирларнинг ҳаммасини босиб қолди. Хотини ҳам кофирлар билан бирга халок бўлди. Аллоҳ обидга нажот берди ва аъзоларини қайтариб берди. Шундан кейин у Аллоҳга минг ой давомида кечалари қоим, кундузлари соим бўлиб ибодат қилди. Сахобалар бунга иштиёқ билиб йиғладилар ва: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва саллам унинг савобини биласизми?» деб сўрашди. Расулуллох соллаллоҳу алайхи ва саллам: «Билмайман» дедилар. Шунда Жаброил алайхиссалом қадр сурасини келтирди ва «Эй Муҳаммад, сизга ва умматингизга қадр кечаси берилдики, у кечада ибодат қилишлик минг ойлик ибодатдан афзалдир», дедилар.