Get Mystery Box with random crypto!

Қодр сурасини фазилатлари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалла | Оқ масжид. Уз

Қодр сурасини фазилатлари
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қодр сурасини ўқиса, Рамазон рўзасини тутган инсонга бериладиган ва Қадр кечасини бедор ўтказган инсонга бериладиган савоблар унга ато қилинади" дедилар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимики 100 маротаба Қодр сурасини ўқиса Аллоҳ таъало ўзининг исми аъзамини унинг қалбига кирғазиб қўяди . Анашу банда хохлаган нарсасини сўраса, хожатлари рово бўлади " дедилар.
Кимики жума куни қодр сурасини минг маротаба ўқиса, тушида Муҳаммад а.с. ни кўрмасдан вафот этмайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сахобаларига сизлар билан Иблис а.л.ни ўртасига тўсиқ қилишлигини хохлайсизларми? , худди Яъжуж ва Маъжужларга тўсиқ қилгани каби, дедилар. Сахобалар Ҳа я Росулуллоҳ дейишдилар. Ундай бўлса, Қуёш ботгандан кейин ва Субухдан кейин , намозга туришдан олдин уч маротаба Инна анзалнаҳу фи лайлатил қодрни ўқинглар! ва Я Аллоҳ Я Соҳибал қудроти фарриж ъанни ҳамми ва кароби денглар, дедилар. (Ҳазинатул асрор китобидан таржима қилинди.)