Get Mystery Box with random crypto!

Э Й Д Ў С Т (5-июн 'Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш' куни) З | 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊

Э Й Д Ў С Т

(5-июн "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш" куни)

Зар тупроқдан яралган Одам,
Унга дилбанд Момо Ҳаво ҳам,
Келинг бир тан, бир жон бўлиб жам,
Она-ерни асрайлик, эй дўст!

Нурин сочсин каҳкашонлари,
Қуримасин Зарафшонлари,
Бўй чўзмасдан дил армонлари,
Дардларини тинглайлик, эй дўст!

Меҳр кўрсатмоқ-инсонларга хос,
Қаҳратони бўлсин баҳор-ёз,
Бир бўстонни қолдириб мерос,
Бурчимизни оқлайлик, эй дўст!

Осмонида қуёши кулган,
Гул жамоли моҳтобдек тўлган,
Кўкламойдек гуркираб турган,
Даламизни асрайлик, эй дўст!

Дунё ичра бордир чорамиз,
Ҳақ ҳукмига бир бечорамиз,
Чироғимиз, жигарпорамиз-
Боламизни асрайлик, эй дўст!

Ер бағрида экайлик райҳон,
Биздан қолсин гулбоғ-гулистон,
Нокас, номард қилмасдан пайҳон,
Онамизни асрайлик, эй дўст!


МУХТОР ПАРДАЕВ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ,
МИРИШКОР ТУМАНИ

Бошқаларга  УЛАШИНГ
══════════════

Kanalga obuna bo'lish:
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI