Get Mystery Box with random crypto!

Болаликни хотирлаб Ассалом синфдош, Ассалом устоз! Болалик | 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊

Болаликни хотирлаб



Ассалом синфдош, Ассалом устоз!

Болалик онларим, ширин хаёллар,
Мактаб қучоғига чорлайверади.
Бахтли болаликнинг хотиралари,
Қалбимнинг қўрида порлайверади.

Ёшлигим баҳори ўтган дамларим,
Эртаклар сайлига этар саёҳат.
Биримиз Алпомиш,биримиз Барчин,
Бўлиб саҳналарда қилардик роҳат.

Мактабим бағрида улғайдик ёшлар,
Шаклланиб борди дунёқарашлар.
Ичимиздан чиқиб Тоҳир, Зуҳролар,
Сотиб қўярдилар ақли бебошлар.

Эндичи салмоқли, шахти ўзгача,
Ўйлаб ечим берар ҳар бир сўзгача.
Бириси бобо-ю, бириси буви,
Аммо ўша қараш, қошдан кўзгача.

Қанча йиллар ўтиб ҳамон ўшасиз,
Устоз муҳаббати юзларингизда.
Уларнинг ўгити, уларнинг ишқи,
Барқ урар, ўшандек кўзларингизда.

Мактабим, устозим, синфдошларим,
Барингиз қадрлик буюкларимсиз.
Энг ёрқин дамлардан хотира бўлган,
Ҳаётимда азиз суюкларимсиз.

Ассалом синфдош, Ассалом устоз!



Шоира БЕРДИЁРОВА.

https://t.me/ona_tilim_millat_ruhi