Get Mystery Box with random crypto!

ИШҚ Дунёни тўлдириб гуллагим келар, Аммо гул қайдадир, кўнгул | 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊

ИШҚ

Дунёни тўлдириб гуллагим келар,
Аммо гул қайдадир, кўнгул қайдадир?
Ким у — қуёшни май қилиб тутган,
Ким у — юрагимни қиймалаган сир?

Мен ким дунёнинг бурчида бадар,
Ўйлари санқиган, хаёли дайди.
Кўнглумда бир гул бор, билар ҳаммани,
Афсуски, у гулни ҳеч ким билмайди.

Энди нилуфарнинг баргчаларидан
Бир уй қураман, мусаффо манзил.
Осмон, бўш қолдим, деб ўртанма ёмон,
Кел, менинг кўзимга, кўзимга осил.

Бир гул гуллигидан сўзлайди охир,
Дилимга илоҳий ифорлар елса.
Ахир, нима қилай тинмай ёнса дил,
Дунёни тўлдириб гуллагим келса.

Ғайрат МАЖИД

Уланиш учун: https://t.me/ona_tilim_millat_ruhi