Get Mystery Box with random crypto!

Шоирлар бахшиси Муҳаммад Юсуфга Ҳар бир шеъринг эзгуликдан с | 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊

Шоирлар бахшиси

Муҳаммад Юсуфга

Ҳар бир шеъринг эзгуликдан садо эди,
Кўксингдаги юрак эмас, дунё эди.
Ижоду халқ бирдек сенга худо эди,
Шоиргинам, тугал бахтни топдингми, айт?

Кечалари ҳилол билан суҳбат қурган,
Кундузлари парвонага қалбин очган.
Шараф келса пешвоз чиқмай, ундан тонган,
Шоиргинам, шуҳрат сенга етдими, айт?

Сени бугун айтилмаган дард соғинар,
Дил тубида йиғлаб қолган мунг соғинар,
Вақт соғинар, қалб соғинар, халқ соғинар,
Шоиргинам, имкон бўлса ортинггга қайт,
Шоиргинам, хўп соғиндик, халқингга қайт.

Эркин Содиқов

Уланиш учун: https://t.me/ona_tilim_millat_ruhi