Get Mystery Box with random crypto!

ДЎСТЛАРИМ  (баллада) Ассалом деб хабар келар, хабар шому- иро | 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊

ДЎСТЛАРИМ 
(баллада)
Ассалом деб хабар келар, хабар шому- ироқдан,
Алайкум деб бош эгаман, юзларимда табассум.
Аллоҳим сен асрагайсан, яқинларим фироқдин,
Севги билан боқай дунё,кўзларимда табассум.

Гоҳ шимолдан,гоҳ жанубдан, омонмисан дўст дерлар,
Гоҳ дўстликнинг шаббодаси, машваратга айланур.
Талабалик олтин даврим, бўлмас
каму - кўст дерлар,
Дўстлик сўзин  маҳобати, саодатга айланур.

Шукр дейман тенгқурларим,
улуғлиги ,  шонига,
Чорлашади ғарбу- шарққа, таклиф келар висолга.
Шундай қилиб яратганга, шукур,берган нонига,
Дастурхонлар кенгаяди,  сўзлар айланар  болга.

Биз ўқидик , илм олдик, дунёда зўр шаҳарда,
Ўртамизга нон, туз қўйдик , дўстлик дедик,дўст дедик.
Бу йўлларда қоқилса ким, суягаймиз агарда,
Бир - биримиз фахр этдик, дўстим доим ўс дедик.

Ёшлик эди , бизга ғамлар, бизлар дедик чикора,
Беш йил ўтди , китоб билан, тўлди шеърий дафтарлар.
Оқшомлари байрам қилиб , Москов эди овора,
Биз шаҳарни тўлдирардик , учган каби каптарлар.

Ер шарининг ўртасида,ёшликнинг бўронлари,
Гоҳ тинимсиз ёмғир бўлиб, дарё бўлиб  тошдилар.
Минг чиғириқ,бўҳронлардан, ўтдик ёшлик онлари,
Дўстлигимиз  дарё, денгиз,уммонлардан ошдилар.

Шаффоф эди, гўзал  дунё,  бахтга шошилтирарди,
Эшик қолиб деразадан,  осмонларга учардик.
Тоғлар тутиб елкасини, шахдга шошилтирарди,
Биз космосни шеърга солиб,  юлдузларни қучардик.

Ҳужжат олиб, даҳоликка  ҳар томонга учдик биз,
Юртга келиб оёғимиз,  ерга теккани ростдир.
Тошкент, Киев, Маҳачқалъа, Софиялар қайдасиз,
Мўғулистон, Баку, Тифлис, Кавказ дегани ростдир.

Чех дўстимдан келар хатлар, Еревандан саломлар,
Араб дўстим Муҳаммаддан,билмам нега дарак йўқ.
Қозоқ, қирғиз, туркман қизлар, Қорақалпоқ , аварлар,
Чечен синглим, Олтой,  Саха, келгин дея урар дўқ.

Дунё асли дўстлик билан, йўғрилгани рост экан,
Оёғимга тикан кирса, дўст юрагин ушлайди.
Юз сўм пулмас,юзта дўстинг, бўлса агар бўлар  кам,
Улар борки, бегона ҳам,кулиб кўнглинг хушлайди.

Дўстларим бор,бири шоир, бири ёзар романлар,
Эшигимни тақиллатиб,кириб келар китоби.
Бу дунёнинг  хабарчиси,китоб ташир замонлар,
Яхшиликка,зукколикка таклиф бўлар хитоби.

Биз тинчликка қўл қўйган шу  -  биз толиби илмлар,
Сиёсатлар хизмат қилар, асли  биздай урвоққа.
Биз деганда олим яна  уламо-ю, билимлар,
Тайёр турар  халқлар билан, буюк замон қурмоққа!

О, ёшлигим , илмгоҳим, менинг даҳо дўстларим,
Қайда бўлсак, адаб илмин,турли тилда ёздик биз!
Бутун дунё ўзгарса ҳам, дилда сафо дўстларим,
Бу умрни   бирга -  бирга , ёруғ  дилга ёздик биз!
23.04.23.

Dilbar Haydarova

Kanalimizga a'zo bo‘ling!
 @ONA_TILIM_MILLAT_RUHI