Get Mystery Box with random crypto!

Сен мени билмайсан, Билмайсан, йўқ, йўқ! Оловдан ёмонман, сувд | 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊

Сен мени билмайсан,
Билмайсан, йўқ, йўқ!
Оловдан ёмонман, сувдан баттарман.
Турарман, эшикни ёпарман қаттиқ,
Бош оққан томонга кетарман.

Мен қайтиб келмасман,
Хайр, бахтли бўл!
Вақтни сўрайди йўлда қоровул.
Мен чекиб бораман, ортга қарамай,
Жилпанглаб ўтади сўнгги трамвай.

Уйга ҳам етаман қоқ ярим тунда,
Жойимга ётаман чиқармай нафас.
Сен ухлай олмайсан, жуда яқинда
Энтикиб, энтикиб
Оласан нафас!

Шавкат  РАҲМОН

Kanalimizga a'zo bo‘ling!
 @ONA_TILIM_MILLAT_RUHI