* * *
Бу жаҳонга келмасман такрор,
Ишларим кўп,
Фурсатим тиғиз.
Майда ёвлар чираниб бекор
Қолар қўлин қилганча бигиз.
Вақтим зиқдир,
Майдалар билан
Олишмасман, солса ҳам таҳдид.
Курашганга яраша душман
Бўлсин донгдор, майдонда яхлит.
Ишлар чала...
Ҳаёт ўзи шу,
Дунёда бут нарса азал кам...
Асраса бас яримта дўсту
Чоракталик душманчадан ҳам
Анвар ОБИДЖОН
Уланиш учун: https://t.me/ona_tilim_millat_ruhi