Get Mystery Box with random crypto!

ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ ЯШАЙДИ МАНГУ 31-август-Қатағон қ | 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊

ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ ЯШАЙДИ МАНГУ

31-август-Қатағон қурбонларини ёд этиш куни)

Бу тонг истамасди шодон отмоқни
Меҳр-ла опичлаб субҳи сабони.
Дарахтларда қолган яшил япроқнинг
Юзида шабнаммас, шаҳидлар қони.

Хоин деб хўрланди зулмга солиб,
Эл ғамида асл юрак ёнарлар.
Сотқин юртфурушлар олқишлар олиб,
Хоин деб отилди миллатпарварлар.

Оҳ Қодирий бобом, кўҳлик бўй-бастли
Сиз ўша ишқ ила куйган Отабек.
Кўнгил берганингиз Кумушой асли,
Сизни маҳв айлаган нури озодлик.

Чўлпон бобом ғам-ла “Кеча“ да бўзлаб,
Халқим дер гўёки Зеби мисоли.
Зулматларда ногоҳ “Кундуз“дан
сўзлаб,
Яратмоқлик эди ҳурлик тимсоли.

Зебининг фарёди сиғмас оламга,
Самода сўнганда порлоқ бир юлдуз.
“Қулоқ тутар энди ким оҳ, ноламга,
Наҳот баён этмас толейим “Кундуз“.

Менинг Фитрат бобом, фидойи бобом,
Абдимўминлар-чун аза тутдингиз.
Ҳар сатрида юртга адойи бобом,
Чорловларингизга жавоб кутдингиз.

Илмсизликни енгмоқлик учун,
Маърифат уруғин эккан боболар.
Миллатдош онгига сингмоқлик учун,
Ҳар сатрида фиғон чеккан боболар.

Билмайин адолат қарор топмоғин,
Зулм тошин отди қалби басирлар.
Уларни беркитди ўтмиш қўрғони,
Сиз эса яшайсиз минг-минг асрлар.

Бугун номингизни ардоқлайди эл,
Ҳайкалингиз адл кўнгил боғида.
Ёдингиз турсин деб боғлаганмиз бел,
Мангу ва абадий юрт ардоғида!..

Сарвара Эшонхонова


https://t.me/ONA_TILIM_MILLAT_RUHI