Get Mystery Box with random crypto!

     ТАБРИКНОМА                 Ҳурматли Энахон Сиддикова!   | ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

     ТАБРИКНОМА           
     Ҳурматли Энахон Сиддикова!
      Сизни бугунги муборак таваллуд айёмингиз билан Олтиариқ халки, олтиариклик ижод аҳли номидан самимий муборакбод этамиз!
       Гўзал Олтиариқ бағрида камол топиб, айни дамда юрт равнақи йўлида, ижод каби  сермашаққат масъулиятни елкангизга ортиб, бутун Фарғона ижод мактабининг забардаст устози сифатида халққа хизмат қилиб келмоқдасиз. Сиздаги шижоат, жонсараклик, фидойилик таҳсинга лойиқдир.
       Сизга аввало Яратгандан мустаҳкам соғлик, узок умр, осойишта ҳаёт, ижодингизга баркамоллик, эзгу ишларингизда ривожлар тилаймиз.
       Доимо Аллоҳнинг паноҳида, яқинларингиз ардоғида бўлинг!

       Ҳурмат билан
       Олтиариқ туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази ва туман фаоллари.