Get Mystery Box with random crypto!

ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Telegram kanalining logotibi oltiariqtumanihokimligi — ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ О
Telegram kanalining logotibi oltiariqtumanihokimligi — ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
Kanal manzili: @oltiariqtumanihokimligi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.19K
Kanalning ta’rifi

Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали
Веб:сайт: www.oltiariq.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-30 14:40:27 https://telegra.ph/INSON-AZIZ-08-30
289 views11:40
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:39:49 telegra.ph/BOLAZHONLAR-ҚUVONCHI-08-30
294 views11:39
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:39:20 БАЙРАМ ТАБРИГИ
     Азиз олтиариқлик юртдошлар!
     Бугун юртимизда истиқлол байрами шукуҳи кезиб юрибди. Яратганга беҳад шукурки, бизга тинчлик ва хотиржамлик неъматини берди. Тинчлик ва осойишталик бор экан, юртга байрамлар ярашади, тўйлар ярашади. Фарзандларимиз бағримизда, оиламиз тинч, юртимиз фаровон, осойишта юртда хотиржам яшамоқдамиз, меҳнат қилмоқдамиз, кўча-кўйларда эмин-эркин юрмоқдамиз – бундан ортиқ бахт борми, дунёда?
    Истиқлол берган неъматлар туфайли, бугун Ватанимиз ўзининг бўй-басти билан жаҳонга юзланмоқда. Ҳар соҳада ўсиш суръати йилдан-йилга ортиб бормоқда.
    Азиз ватандошлар!    
    Барчангизни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги  билан жамоамиз номидан самимий муборакбод этамиз.
Сиз ва оилангизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, фаровон ва бахтли ҳаёт тилаймиз. Обод ва озод Ватанимиз фаровонлиги ва бахт-саодати учун қилаётган ҳар бир ишингизда Аллоҳ мададкор бўлсин! Юртимиз тинч, фарзандларимиз баркамол, оилаларимиз мустаҳкам, турмушимиз фаровон, дастурхонларимиз тўкин бўлсин!
    Мустақиллик байрами барчангизга муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Олтиариқ тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими жамоаси.
264 views11:39
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:29:34 Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигиинг
31 йиллик байрамига
туман ҳокими Ш.Турдалиевнинг                  
Олтиариқ туман халқига

Б А Й Р А М    Т А Б Р И Г И


  Ассалому алайкум, ҳурматли олтиариқликлар, қадрли юртдошлар!

Аввало Сизларни умуммиллий байрамимиз, Ватанимиз тарихидаги буюк сана - Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан бу йилги байрамни “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида кутиб олаётганимиз замирида инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадри, шаъни ва ғурурини етакчи ўринга олиб чиқиш устувор вазифамизга айланганлиги ҳамда мустақилликнинг нақадар улуғ неъмат эканлиги, шу улуғ ва муқаддас Ватанда ўтаётган тинч-осуда ҳаётимиз, фаровон турмушимизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлашдек улуғ ғоя ва мақсад мужассамдир.

Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган шу қутлуғ санада халқимиз қандай машаққатли ва айни вақтда шарафли йўлни босиб ўтганини яна бир бор чуқур ҳис этамиз.

  Мана шундай улуғ айёмда бутун ҳаётини озодлик учун курашга бағишлаган, бу йўлда жон фидо қилган ота-боболаримиз, мард ва жасур юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз.

Азиз дўстлар!

Мустақиллик туфайли биз дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, ёруғ келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.
 
Биз учун энг устувор вазифа бўлган аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтириш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. 

Айниқса, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари туманимизнинг энг чекка ҳудудларига ҳам янгиланиш нафасини, бунёдкорлик руҳини олиб кирмоқда. Одамларнинг фикри, дунёқараши ўзгармоқда, қишлоқда турмуш маданияти ошиб бормоқда.

Жорий йилда ҳам “Обод қишлоқ” дастури асосида туманимизнинг Қизилтепа ва Бунёдкор маҳаллаларида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, Катпут масифида 3 та кўпқаватли турар жойлар мажмуаси борпо этилди ва фойдаланишга топширилди. Келгусида ушбу ҳудудга боғча ва мактаб бинолари қурилиши режалаштирилди.

Бир йилда шундай катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишларини бажариш бундан 31 йил олдин ушалмас орзу, катта армон эди.

Мустақил юртимизнинг ҳар жабҳасида ана шундай кенг кўламли бунёдкорлик ишлар амалга оширилмоқда.

Қадрли юртдошлар!

Туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳам барқарор ўсишга эришилмоқда, саноат салоҳиятини ривожлантириш, сервис ва хизмат кўрсатиш дастури лойиҳалари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда, туманимизда пахта ва ғаллачилик, чорвачилик, боғдорчилик ва сабзавотчилик тармоқларини ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш, экспорт имкониятларидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашнинг истиқболли тизимини яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, қишлоқ мулкдори бугунги куннинг пешқадам тадбиркорига, жаҳон бозорининг ишончли иштирокчисига айланмоқда.

Мамлакатимизда олиб борилган барча ислоҳотлар, режа ва дастурлар амалий саъй-ҳаракатлар авваламбор инсон ва унинг манфаатлари,  фаровон ҳаёти, хавфсизлиги ва орзу- тилакларининг рўёбга чиқиши учун қаратилгандир.

Муҳтарам ватандошлар!

Барча ишларимизнинг замирида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик мужассам. Ахир осудалик бор экан, биз эртанги кунга ёруғ умидлар билан қараймиз, юксак марраларни кўзлаб меҳнат қиламиз.

Тинч эканмиз, ҳар бир кунимиз мазмунли кечади, тўйлар тўйларга уланади, халқимиз учун ардоқли, улуғ саналарни кенг байрам қиламиз.
   
Азиз ва қадрли юртдошлар !

Энг улуғ, энг азиз айём-мустақиллик байрамингиз қутлуғ бўлсин, Она ватанимиздан тинчлик ва осойишталик, аҳиллик ва ҳамжихатлик, файзу барака аримасин. 

Мустақиллик қуёши Ватанимиз узра абадий порлайверсин, азизлар! Яна бир бор мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин.
664 views11:29
Ochish/sharhlash
2022-08-29 22:34:46 Олтиариқлик тажрибали ирригатор Шаробиддин Тўланов ҳамда тадбиркор фермер Исақжон Бойматов мукофотланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» фахрий унвони билан
1. Аpтиқов Кенжабой - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг Хоразм вилояти инспектори
2. Tуланов Шарофиддин Худобердиевич - «Сўх-Оқтепа» ирригация тизими бошқармаси гидроучастка бошлиғи, Фарғона вилояти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан
1. Ажиниязов Байполат Жолдасбаевич - «Устюрт геофизика экспедицияси» филиали бош механиги, Қорақалпоғистон Республикаси
2. Бабаев Бахром Джалолович - Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
3. Бойматов Исакжон Жалилович - Олтиариқ туманидаги «Хайрулло Баҳром Бойматов» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти

Ш. М. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти.
29.08.2022 йил.
448 viewsedited  19:34
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:56:17
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган "Агромарказ" олтиариқлик миришкор деҳқонларга яна кўп қулайликларни яратади.
553 views18:56
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:44:28
463 views12:44
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:43:51 #хушхабар
# Олтиариқ туман.
#Зархал_МФЙ

   Зархал маҳалласи ўғлони Ички Ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган "Фидоий ёш патруль" мусобақасининг Республика босқичида нафақат Олтиариқ, балки бутун Фарғона вилояти шаънини муносиб ҳимоя қилган ҳолда, мусобақанинг мутлоқ ғолиби деб топилди.
  Бу ғалаба Олтиариқда ёшларга берилаётган юксак ишончи ва яратилаётган имкониятларининг ёрқин натижасидир.
  Чемпионларни етиштиришда давом этамиз!!!
922 views12:43
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:24:54 https://telegra.ph/OLTIARI%D2%9ALIK-%D2%92OLIBLAR-TA%D2%9ADIRLANDI-08-29
483 views09:24
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:46:20 telegra.ph/OLTIARIҚDA-BAJRAM-SHUKUҲI-08-29
679 views07:46
Ochish/sharhlash