Get Mystery Box with random crypto!

БАЙРАМ ТАБРИГИ      Азиз олтиариқлик юртдошлар!      Бугун юрт | ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

БАЙРАМ ТАБРИГИ
     Азиз олтиариқлик юртдошлар!
     Бугун юртимизда истиқлол байрами шукуҳи кезиб юрибди. Яратганга беҳад шукурки, бизга тинчлик ва хотиржамлик неъматини берди. Тинчлик ва осойишталик бор экан, юртга байрамлар ярашади, тўйлар ярашади. Фарзандларимиз бағримизда, оиламиз тинч, юртимиз фаровон, осойишта юртда хотиржам яшамоқдамиз, меҳнат қилмоқдамиз, кўча-кўйларда эмин-эркин юрмоқдамиз – бундан ортиқ бахт борми, дунёда?
    Истиқлол берган неъматлар туфайли, бугун Ватанимиз ўзининг бўй-басти билан жаҳонга юзланмоқда. Ҳар соҳада ўсиш суръати йилдан-йилга ортиб бормоқда.
    Азиз ватандошлар!    
    Барчангизни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги  билан жамоамиз номидан самимий муборакбод этамиз.
Сиз ва оилангизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, фаровон ва бахтли ҳаёт тилаймиз. Обод ва озод Ватанимиз фаровонлиги ва бахт-саодати учун қилаётган ҳар бир ишингизда Аллоҳ мададкор бўлсин! Юртимиз тинч, фарзандларимиз баркамол, оилаларимиз мустаҳкам, турмушимиз фаровон, дастурхонларимиз тўкин бўлсин!
    Мустақиллик байрами барчангизга муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Олтиариқ тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими жамоаси.