Get Mystery Box with random crypto!

Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Telegram kanalining logotibi olmaliqhayoti — Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
Kanal manzili: @olmaliqhayoti
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.24K
Kanalning ta’rifi

Республика, вилоят ва Олмалиқ шаҳридаги янгиликлар, хабарлар, тадбирлар ва эълонлар.
Мурожаатлар учун: @Olmaliqhayotibot
Реклама: 94-412-75-77
Мулоқот гуруҳи:
https://t.me/ UgnIEHVJ9eNt_WdW
👉 https://t.me/Olmaliqhayoti

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 355

2021-02-17 17:54:24
#ФВБ_огоҳлантиради

Февралнинг учинчи ўн кунлиги салқин ўтади

18-21 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.


18-19 февралда республикада шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

20-21 февралда республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

20-21 февралда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8-13° илиқгача, кечалари 2-7° илиқгача пасаяди.

батафсил

Олмалиқ шаҳар ФВБ

@Olmaliq_shahri
8.4K views14:54
Ochish/sharhlash
2021-02-17 16:06:24
БАХТЛИ ЯШАШ СИРИ

Араб донишмандларидан бири шундай деган экан:

• Оила аъзоларингга нисбатан қаҳр ва мулойимлик ўртасида муомала қилиб яшагин!

• Одамлар билан гоҳ уларга аралашиб, гоҳида улардан узлатга чекиниб яшагин!

• Биродарларинг билан жиддийлик ва ҳазил орасида яшагин!

• Шогирдларинг билан виқор ва оддийлик орасида яшагин!

• Фарзандларинг билан қаттиққўллик ва меҳрибонлик орасида яшагин!

• Солиҳ ҳокимлар билан улар ҳузурига қатнаш ва улардан узоқ бўлиш орасида яшагин!

• Қорнинг борасида тўйиш ва очлик орасида муомала қилиб яшагин!

• Жисминг билан чарчатиш ва дам олдириш орасида яшагин!

• Ўз нафсинг билан бермаслик ва бериш орасида яшагин!

• Роббинг билан қўрқув ва умид орасида яшагин! Шунда сен бахтли яшайсан!

@Olmaliqhayoti
9.6K views13:06
Ochish/sharhlash
2021-02-17 14:35:30
#эълон

Олмалиқ шаҳар Марказий шифохонаси рўпарасида
Спорт маҳсулотлари дўкони очилди.

Мўлжал: "777" дорихонаси ва ҳарбий дўкон.

94-945-82-46
93-701-50-84.

@Olmaliqhayoti
9.8K views11:35
Ochish/sharhlash
2021-02-17 13:39:07 Бу вакцина ўзимизнинг Олмалиқдаги корхонада ишлаб чиқиларкан.

@Olmaliqhayoti
10.2K views10:39
Ochish/sharhlash
2021-02-17 13:38:20
Хитой вакцинасини Ўзбекистонда Jurabek Laboratories корхонаси ишлаб чиқаради

Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC 2001 номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишилгани билдирилди, дея хабар берди ЎзА.

Мазкур вакцинани Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш мақсадида, лаборатория ҳамда техник ва ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олиб, Jurabek Laboratories МЧЖ қўшма корхонаси танланди.

COVID-19'га қарши оммавий эмлаш тадбирларини ташкиллаштириш мақсадида ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан 1 млн доза харид қилиш ва Ўзбекистон аҳолисини ихтиёрий равишда оммавий эмлаш тадбирларига йўналтириш масалаласини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига муҳокамага киритиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

@Olmaliqhayoti
10.9K views10:38
Ochish/sharhlash
2021-02-17 13:15:30
ДСКдаги свет ўчиши сабаби аниқланди

Электр таъминоти корхонаси ишчилари бугун эрталабдан буён "Бўстон" МФЙдаги электр ўчиш сабабини излашди. Қарангки, "Бўстон" МФЙда яшовчи тадбиркор томонидан ўзбошимча кавланган ер остидаги электр кабелига шикаст етказилган. Ариқдан катта босим билан келган сув натижасида эса электр кабели узилиб кетган.

Ҳалиям бирор бир мол ёки инсон ариққа тушиб кетмаган, бўлмаса, сув ичида қолган электр кабели кимнингдир ўлимига сабаб бўлиши муқаррар эди.

@Olmaliqhayoti
10.0K views10:15
Ochish/sharhlash
2021-02-17 12:27:10 #Огоҳ_бўлинг

Қўзиқорин мазали, аммо...

Диёримизга саноқли кунлардан сўнг баҳор кириб келади. Баҳор мавсумида ёғингарчилик ва офтобли кунлар таъсирида тоғ, тоғ олди қир-адирлари, яйловлар, дала ҳовлилар, хиёбонлар, ариқ ва сой бўйларида, катта йўл ёқаларида, шунингдек, ҳатто ҳовлиларимизда ҳар хил қўзиқоринларни кўплаб учратишимиз мумкин. Бу эса, қўзиқорин истеъмол қилишни ёқтирадиганлар учун қулай фурсат ҳисобланади.

Шу билан боғлиқ ҳолатда кўча-кўйлар ва катта автомагистрал йўллар ёқаларида баъзи шахслар томонидан хавфсизлиги кафолатланмаган, истеъмол қилиниши мумкин бўлмаган ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланган заҳарли кўзиқоринларни сотиб ўтирганликларига кўзимиз тушади ва энг ажабланарлиси, ушбу қўзиқоринларни харид қилишаётган ва саломатлигини хавф остига қўяётган аҳолилар ҳам кам эмас.

Тиббиётдаги кўп йиллик кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ҳолларда, автомагистрал йўл ёқаларидан, фойдаланилмаётган аэропортлар, ёқилғи-мой сақлаш муассасалари ҳудудларидан, заҳарли кимёвий моддалар сақланадиган омборхоналар атрофларидан териб истеъмол қилинган қўзиқоринлар билан боғлиқ заҳарланишлар, ҳатто, ўлим ҳолатлари айнан баҳор мавсумида тез-тез учраб туради. Чунки, бу каби ҳудудларда мавжуд бўлган заҳарли моддалар, транспорт воситаларидан ажраладиган ис гази ва бошқа кимёвий бирикмаларни ёввойи қўзиқоринлар ўзига шимиб олади ва бир қарашда хавфсиз бўлиб кўринган қўзиқорин ҳам заҳарли қўзиқоринга айланиб қолиши мумкин.

Қўзиқориннинг ёввойи турларини билмасдан, бир-биридан ажрата олмасдан, улардан консерва, тузлама ва ҳар хил таомлар тайёрлаб, истеъмол қилиш ўта хавфли эканлигини эсдан чиқармаслик керак. Қўзиқориндан заҳарланиш айниқса қариялар ва болаларда ўткир бошланиб, жиддий ва оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Заҳарланиш белгилари 3-5 соатдан 20-24 соатгача яширин даврга эга бўлиб, касаллик белгилари 1-2 соат ўтгач намоён бўла бошлайди. Бунда беморда дастлаб, асаб тизими фаолиятида ўзгаришлар, хусусан кўп терлаш, сўлак ва кўздан ёш оқиши каби белгилар пайдо бўлади. Томир уриши (пульс) секинлашади ва сустлашади, беморларда алаҳсираш (галлюцинация), титраш шунингдек, кўз қорачиғининг кенгайиши ёки торайиши кузатилади.

Бундай ҳолатларда беморларга ўз вақтида кўрсатилган тез тиббий катта самара бериши мумкин ва бемор одатда 1-2 кундан кейин соғайиб кетади. Заҳарланиш ҳолатлари кузатилиб, ўз вақтида даволаш муолажалари амалга оширилмаса беморнинг аҳволи оғирлашиши, ҳатто фожиали якун топиши ҳам мумкин. Бу каби ҳолатлар кузатилмаслиги учун эса уни териб истеъмол қилувчи шахс авваламбор заҳарли ва заҳарсиз қўзиқоринларни ажрата олиши керак. Минг афсуски, ҳозирги пайтда бир қарашда уларни фарқлаб бўлмайди, боз устига агар у белгиланмаган жойларда сотилаётган бўлса, сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган бўлса, ҳушёр бўлишимиз керак. Биз уни харид қилиб уйга олиб келиш орқали нафақат ўзимизнинг, балки фарзандларимиз ва яқинларимизнинг ҳаётини хавф остига қўйишимиз мумкин.

Савдо дўконларидан қўзиқорин харид қилинганда албатта, бундай пайтда гигиеник ва мувофиқлик сертификатлари мавжудлигига эътибор қаратинг ҳамда сотувчилардан ветеринария-санитария лабораториялари хулосаларини тақдим этишларини талаб қилинг.

Феруза Фозилматова,
шаҳар бош эпидемиологи.
9.4K viewsedited  09:27
Ochish/sharhlash
2021-02-17 12:17:36
9.5K views09:17
Ochish/sharhlash
2021-02-17 09:51:50
#Эълон

Chet elda ishlash niyatingiz bormi?

Mutaxassisligingiz bo‘lsa-da, ish topa olmayapsizmi?
—Kasbingiz, hunaringiz bormi?

Biz sizga 500 AQSh dollari va undan yuqori maosh olib ishlashingizga sharoit yaratib beramiz.

Maxsus botga murojaat qiling!
@Yoshlar_aloqada_Bot

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating
Instagram | Facebook

Kanalga ulanish https://t.me/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
7.6K views06:51
Ochish/sharhlash
2021-02-17 09:46:02
"Ишонч" дўконлар тармоғининг Олмалиқ филиалида сиз учун ажойиб янгилик

Энди сиз дўконимиздан 7000 хилдаги маҳсулотларни 15 февралдан - 28 февралгача олдиндан, ҳеч бир тўловсиз харид қилиб, ҳар бир олинган маҳсулот учун ўз бонусингизни танлаб олишингиз мумкин. Доимий даромади бор мижозларга шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан берилади.

Фақатгина уяли телефон ҳамда телевизор учун олдиндан тўловлари мавжуд.

Бундай имконият фақат сизлар учун!

+998930409922
+998944284242
________________

В Алмалыкском филиале сети магазинов "Ишонч" отличная новость для Вас

Теперь с 15 по 28 февраля в нашем магазине можно приобрести 7000 наименований товаров без первоначального взноса и выбрать свой бонус за каждый купленный товар. Выдается клиентам с постоянным доходом при наличии документа, удостоверяющего личность.

Первоначальный взнос имеется только для телефонов и телевизоров.

Такая Возможность только для Ваас!

+998930409922
+998944284242
7.7K viewsedited  06:46
Ochish/sharhlash