Get Mystery Box with random crypto!

#ФВБ_огоҳлантиради Февралнинг учинчи ўн кунлиги салқин ўтади | Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

#ФВБ_огоҳлантиради

Февралнинг учинчи ўн кунлиги салқин ўтади

18-21 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.


18-19 февралда республикада шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

20-21 февралда республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

20-21 февралда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8-13° илиқгача, кечалари 2-7° илиқгача пасаяди.

батафсил

Олмалиқ шаҳар ФВБ

@Olmaliq_shahri