Get Mystery Box with random crypto!

Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Kanal manzili: @olmaliqhayoti
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.12K
Kanalning ta’rifi

Республика, вилоят ва Олмалиқ шаҳридаги янгиликлар, хабарлар, тадбирлар ва эълонлар.
Мурожаатлар учун: @Olmaliqhayotibot
Реклама: 94-412-75-77
Мулоқот гуруҳи:
https://t.me/ UgnIEHVJ9eNt_WdW
👉 https://t.me/Olmaliqhayoti

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 350

2021-02-21 06:57:04
#Долзарб

2020 йилда Ўзбекистонда 1962 киши ЙТҲ қурбони бўлди.

2020 йилда коронавирусдан эса 622 киши қурбон бўлди.


Қайси бири хавфлироқ экан

Илтимос, йўлларда ўпкангизни босиб машина мининг! Бизнинг йўллар 100 тезликни ҳам кўтара олмайди.

@Olmaliqhayoti
13.4K views03:57
Ochish/sharhlash
2021-02-21 06:52:45
#ҳикмат

Жуда ҳам баландга кўтарилишни истасангиз ўз оёқларингизга ишонинг. Бошқаларнинг бошига, елкасига ўтириб олманг!

Ф. Ницше

@Olmaliqhayoti
12.5K views03:52
Ochish/sharhlash
2021-02-20 21:59:01
12.7K views18:59
Ochish/sharhlash
2021-02-20 19:16:08 ДУОИНГИЗ ИЖОБАТ БЎЛДИ

Доктор Ишон Ҳусайний сафарга отланди. Тиббиёт соҳасида кўрсатган хизматлари учун халқаро анжуманга таклиф этилган эди.

Самолёт осмонга кўтарилди-ю, об-ҳаво айнигани боис йўналишини ўзгартириб, бошқа шаҳарга қўнди. Кейинги рейс ўн олти соатдан сўнг экан. Бундан хабар топган доктор қаттиқ асабийлашди: “Шунча вақт кута олмайман, кечга қоламан, ахир!” Аэропорт ходимлари ижарага автомашина олиб, манзилга тезроқ етиб бориш мумкинлигини айтишди.

Жаноб Ҳусайний шоша-пиша йўлга чиқди, аммо аксига олиб, тез орада жала қуя бошлади. Атрофда на бир зот, на бошқа улов кўринади. Бундай ҳавода машина бошқаришнинг ўзи бўлмайди. Доктор йўл юзидаги чоғроқ бир уй ёнида тўхтаб, эшикни тақиллатган эди, қулфланмаган экан. Ёмғирда ивиб кетган мусофир мезбондан ижозат ҳам сўрамай, ўзини ичкарига урди. Унга кекса аёл пешвоз чиқди. Доктор онахонга узрини айтиб, ҳовлиққан кўйи вазиятни тушунтирди:
– Зудлик билан қўнғироқ қилишим лозим, телефонингизни бериб турсангиз.

Аёл кутилмаган меҳмоннинг аҳволини кўриб, унга ачинди:
– Болам, ичкарига киринг, бир пиёла чой ичиб, уст-бошингизни қуритиб олинг. Иш қочмас...

Доктор бу гапларга аҳамият бермай, илтимосини такрорлади:
– Телефонингиз борми, қўнғироқ қилиб олсам бўладими?
– Телефонимиз йўқ-да, болам, – хижолатомуз жавоб берди аёл.

Чорасиз қолган меҳмон онахоннинг таклифини қабул қилди, ичкарига кириб исинди, эгнини қуритди, бир оз тамадди қилди. Шунда қўшни хонада унсизгина ётган гўдакка кўзи тушди. Тепасига бориб, унинг хаста эканини англади.
– Холажон, бу болага нима бўлган?
– Бу неварам... ҳам отаси, ҳам онасидан айрилган. Шаҳарчамиз шифокорлари касалига чора топа олишмади. Уларнинг айтишича, пойтахт томонларда Ишон Ҳусайний дегани бор экан, неварамни фақат шу одам даволай олармиш. Уни қанақа қилиб топаман? Ўзим у ёқларга боролмасам, бировни жўнатиб, чақиртирай десам, қўлим калталик қилади... – Онахоннинг овози титраб кетди. – Кечаю кундуз Парвардигорга илтижо қилиб, жигарбандимнинг дардига даво топадиган ўша бандангга рўпара қил, дейман.

Хокисор бу аёлнинг гапларини тингларкан, жаноб Ҳусайнийнинг бўғзига бир нима тиқилди, кўзлари ёшланди , шундай деди:
– Холажон, Аллоҳ дуоларингизни қабул қилибди. Сизнинг илтижоларингиз осмонда чақмоқ чақтириб, самолётни ерга қўндирди, жалалар қуйдирди ва ниҳоят, мени эшигингизга келтирди. Сиз излаётган доктор Ҳусайний мен бўламан. Яратган бандаларининг чин ихлос билан қилган дуоларини ижобат этишига, истакларини рўёбга чиқаришига яна бир бор имон келтирдим. Гўдакка шифони Аллоҳ беради, мен бир сабабчиман, холос.

@Olmaliqhayoti
14.2K views16:16
Ochish/sharhlash
2021-02-20 14:29:03 #Ҳуқуқингизни_билинг

Ўзларига бириктирилган тураржойга эга бўлмаган ва тураржойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахслар тураржой олиш ҳуқуқига эга.

Тураржойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан:
● мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан;
● вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги;
● кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан берилади.

@Olmaliqhayoti
13.0K views11:29
Ochish/sharhlash
2021-02-20 14:28:51
Меҳрингиздан яшнаб юрамиз,
Мағрур қадам ташлаб юрамиз,
Дунёда энг табаррук инсонимиз,
Дада, сизни яхши кўрамиз!


Қадди осмон, қадди баланд дадажонимиз Галиев Бахтиёр!

Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан муборакбод этамиз. Сизга сиҳат-саломатлик ишларингизга ривож тилаймиз. Онажонимиз билан биргаликда биз фарзандларингизнинг роҳатини кўриш насиб айласин.Самимий тилаклар ила фарзандларингиз номидан Қаҳрамон.
12.6K views11:28
Ochish/sharhlash
2021-02-20 13:55:32
Янги қонун Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блокланишига олиб келадими? Вазирлик изоҳи

Ўзбекистонда 16 апрелдан кучга кирадиган янги талабга кўра, Facebook, Telegram, Instagram, TikTok, Twitter каби ижтимоий тармоқлар ва Google, Mail.ru, Яндекс каби интернет сервислар Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини жисмонан Ўзбекистонда жойлашган серверларда сақлашлари шарт бўлади. Талабни бажармаганлар Ўзбекистон ҳудудида блокланиши мумкин. Facebook Ўзбекистон бу йўл билан «сўз эркинлигини жиловлашга уринаётгани»дан хавотир билдирди.

https://kun.uz/54549110

@Olmaliqhayoti
12.1K views10:55
Ochish/sharhlash
2021-02-20 13:30:48Банкоматдаги пул ўғирланишининг олди олинди

Кеча, 20 февраль куни тонгги соат 03:48да Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси 4-алоҳида батальон Мониторинг марказига Олмалиқ шаҳар, "Эҳтиром" кўчасидаги ХАТБ “Ориент Финанс банк”ка тегишли бўлган банкоматларнинг биридан “ташвиш” хабари келиб тушган.

2-сонли ТҚП бошлиғи, катта лейтенант Салоҳиддин Самариддинов ва 2-сонли ТҚП ТҲГ ҳайдовчи ходими, сафдор Шерали Хакимов, сержант Шокир Хайдаровлар соат 03:51да банкомат жойлашган жойга етиб борганда, банкомат ёнида ноъмалум бир фуқаро уларни кўриб, кўп қаватли бинолар орасига қараб қочган.

Қўриқлаш хизмати ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу фуқаро ушланиб, банкомат кўздан кечирилганида, банкомат эшиклари бузилгани аниқланган. Қисқа вақт оралиғида бошқарув пульт навбатчиси Феруза Матфозилова, батальон масъул навбатчиси, 1-отряд командири капитан Айбек Наралиев тезкорлик билан воқеа жойга етиб бориб, номаълум фуқаронинг шахсини аниқлашди.

Ўзини Олмалиқ шаҳар Ленин колхози (эски номи) Бахт кўчасидаги уйда яшашини билдирган 1993 йилда туғилган Ж.Т.нинг уст-боши текширилганида ёнидан уяли алоқа воситаси, елим (резиновый перчатка) қўлқоп ва омбир борлиги аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

А.Аблакулов, Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси,
4-Алоҳида батальони командири, капитан.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
11.1K views10:30
Ochish/sharhlash
2021-02-20 12:34:26 ​​ Interyer dizayni bo'yicha ochiq darslarimizning sanalari aniq bo'lganligini e'lon qilishdan mamnunmiz.

Bepul darslarimiz quyidagi vaqtlarda o'tkaziladi:
5-mart
- soat 15:00da
- soat 17:00 da

7-mart
- soat 10:00 da
- soat 13:30 da
- soat 17:00 da

Siz ushbu bepul darslarimizda, interyer dizayni sohasidagi asosiy tushunchalar bilan birga, bo'lajak o'qituvchi va kursdoshlaringiz bilan tanishishingiz mumkin.

Joylar soni cheklangan!

Ro'yxatdan o'tish uchun Adminga + yuboring.
11.7K views09:34
Ochish/sharhlash
2021-02-20 12:18:43 ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ОЧМОҚЧИМИСИЗ?

Олмалиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлими кўп қаватли биноларнинг 1-қаватида жойлашган 3 ёки 4 хонали хонадонларда ёхуд ҳовли уйларда мактабгача таълим ташкилотини очишга таклиф этади.

Оилавий МТТ очиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарорида кўзда тутилган оилавий нодавлат таълим муассасаларига бир қанча имтиёзлар берилган (3 йил солиқ тўламайди).

Оилавий МТТда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни тарбиялаш мумкин. Битта гуруҳга 25 нафар бола қабул қилинади. 17 нафар болага имтиёзли равишда давлат томонидан белгиланган нархда тўлов олиниши лозим. Тарбияланувчиларга давлат томонидан озиқ-овқатига, яъни, боғчанинг ҳисоб-рақамига маблағ ўтказиб берилади. Бундан ташқари дори–дармон, ётоқ кўрпалари ҳамда тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячилар давлат томонидан ойлик маош билан таъминланади.

Оилавий МТТ очмоқчи бўлганлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

1. Мактабгача таълим бўлимига ариза;
2. ДХМдан ЯТТ гувоҳномаси олиши;
3. ДХМдан ҳисоб рақам очиши;
4. Ўз номида уй бўлмаса нотариус билан келишув шартномаси;
5. МТТ жиҳозланганидан кейинги суратлар (А4 форматда МТТнинг ошхонаси, ётоқхонаси, ўйин хонаси ва МТТ биносининг олд томони суратлари);
6. МТ вазирлиги билан тузилган битим;
7. Бинонинг кадастр ҳужжати нусхаси;
8. 2 нафар тарбиячининг дипломи, паспорт нусхалари;
9. ДСЭНМ ва ёнғин хавфсизлиги бўлими рухсатномаси.

Қўшимча мурожаатлар учун алоқа: Олмалиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири - 91-155-95-59, МТБ ходими - 94-681-41-15.

@Olmaliqhayoti
11.9K views09:18
Ochish/sharhlash