2021-02-20 12:18:43
ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ОЧМОҚЧИМИСИЗ?
Олмалиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлими кўп қаватли биноларнинг 1-қаватида жойлашган 3 ёки 4 хонали хонадонларда ёхуд ҳовли уйларда мактабгача таълим ташкилотини очишга таклиф этади.
Оилавий МТТ очиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарорида кўзда тутилган оилавий нодавлат таълим муассасаларига бир қанча имтиёзлар берилган (3 йил солиқ тўламайди).
Оилавий МТТда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни тарбиялаш мумкин. Битта гуруҳга 25 нафар бола қабул қилинади. 17 нафар болага имтиёзли равишда давлат томонидан белгиланган нархда тўлов олиниши лозим. Тарбияланувчиларга давлат томонидан озиқ-овқатига, яъни, боғчанинг ҳисоб-рақамига маблағ ўтказиб берилади. Бундан ташқари дори–дармон, ётоқ кўрпалари ҳамда тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячилар давлат томонидан ойлик маош билан таъминланади.
Оилавий МТТ очмоқчи бўлганлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
1. Мактабгача таълим бўлимига ариза;
2. ДХМдан ЯТТ гувоҳномаси олиши;
3. ДХМдан ҳисоб рақам очиши;
4. Ўз номида уй бўлмаса нотариус билан келишув шартномаси;
5. МТТ жиҳозланганидан кейинги суратлар (А4 форматда МТТнинг ошхонаси, ётоқхонаси, ўйин хонаси ва МТТ биносининг олд томони суратлари);
6. МТ вазирлиги билан тузилган битим;
7. Бинонинг кадастр ҳужжати нусхаси;
8. 2 нафар тарбиячининг дипломи, паспорт нусхалари;
9. ДСЭНМ ва ёнғин хавфсизлиги бўлими рухсатномаси.
Қўшимча мурожаатлар учун алоқа: Олмалиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири - 91-155-95-59, МТБ ходими - 94-681-41-15.
@Olmaliqhayoti
11.9K views09:18