Get Mystery Box with random crypto!

Кончи ва металлурглар касб байрами: нима, қаерда, қачон? Кас | Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!



Кончи ва металлурглар касб байрами: нима, қаерда, қачон?

Касб байрамининг шукуҳи доимо ўзгача бўлади...

Ушбу ҳафта  барча олмалиқликлар учун ёрқин воқеаларга бой ўтади десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Кончилик ва  металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан айни кунларда барча корхоналарда байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, комбинат ҳомийлиги остидаги Ихтисослаштирилган муассасаларда ҳам байрамона кайфият ҳукмрон.  Ушбу муассасаларда байрам дастурхонлари ёзилиб, концерт дастурлари ташкил этилади.

17 май куни эса ҳамшаҳарларимизни яна бир янгилик кутмоқда. Янгитдан барпо этилган “Қурувчилар боғи” соат 10.00да тантанали равишда фойдаланишга топширилади.

Шу куннинг ўзида ОКМК спорт мажмуасида Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунига бағишланган эстрада юлдузлари иштирокидаги катта гала концерт дастури  бўлиб ўтади. Унда машҳур санъаткорлар Ғиёс Бойтаев, Дилфуза Раҳимова, Ирода Искандарова, Аҳрор Усмонов, эстрада юлдузлари Ёрқинхўжа, Афрўза ва Ҳамдам Собировнинг шўх-шодон тароналари, “Наврўз” рақс ансамблининг  чиқишлари барчага манзур бўлиши аниқ.

Мазкур байрам тадбири тўғридан-тўғри “Нурафшон” телеканали орқали эфирга берилади.

18 май шанба куни эса барча ҳамшаҳарларимизни “Металллург” маданият саройи атрофида ўтказиладиган оммавий сайлга таклиф этиб қоламиз.

Сайлда комбинатнинг ишлаб чиқаришда эришган ютуқлари, корхоналарнинг маҳсулотлари, ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган технологик қурилмалар кўргазмалари намойиши ва турли-туман  спорт ўйинлари ўтказилади.

Барчангизни байрам тадбирларида иштирок этишга таклиф этамиз!

@Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Woodline мебелларида -30% гача ЧЕГИРМА!

Online mustang taxi 1052