Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев араб давлатлари раҳбарлари билан у | Olimjon Haydarov

Президент Шавкат Мирзиёев араб давлатлари раҳбарлари билан учрашувда, ташқи дунёдаги исломофобия билан курашиш зарурати ҳақида фикр билдирган. Бу – тўғри позиция. Лекин, Ўзбекистонни ўзида ҳам исломофобия – жуда кучли. Ғарб давлатларида, исломофобия, кўпинча, давлатнинг тизимли сиёсати эмас, жамиятдаги эркинликларнинг радикал талқини ҳисобланади.
*
Албатта ғарб ҳукуматларида исломофобия бор. Лекин, ғарб давлатлари ҳукуматлари ўзларидаги ҳуқуқий давлатчиликни демонтаж қила олмайди. Мисол учун, Швеция, АҚШ еки Францияда эркинликлар таъминланган. Шу эркинликлар ислом ва мусулмонларга қарши талқин қилиниши холатлари кўп.
*
Лекин, авторитар давлатларда сиёсий ва бошқа эркинликлар жуда паст еки йўқ. Шунинг учун, бу давлатлардаги исломофобия, бевосита давлат сиёсати ҳисобланади. Ўзбекистон, бир томондан, мусулмонлар жамияти. Аҳолининг мутлақ катта қисми, мусулмонлар. Лекин, давлат аҳолининг диндорлик даражаси ошиб боришини “таҳдид” деб қабул қилади. “Диний фон ошиб кетаяпти” деган қараш, ҳокимият коридорларида, жуда кўп такрорланади. Шунинг учун “диний эркинлик - таҳдид” деб кўрилади.
*
2021 йилда Ўзбекистонда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар” тўғрисидаги қонун, янги таҳрирда қабул қилинди. Қонун анча либераллашди. Лекин, вазият ўзгаргани йўқ. Янги масжидлар очилаётгани йўқ. Диний адабиётлар қаттиқ назоратда. Ҳар қандай “диний” деган нарса, алоҳида цензура ва назоратда.
*
Нашидлар иши шуни кўрсатадики, давлат коридорларида, исломофобия – жуда юқори. Бундан қутилишнинг ягона йўли – ҳақиқий дунёвий давлат бўлиш, дунёвий давлатчиликни тўғри тушуниш, диний эркинликлар бериш, ва ҳуқуқий механизмларни тўғри ишлашини таъминлаш, ҳамда шаффофлик...

Камолиддин Раббимов

@OlimjonHaydarov