Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБдан яна бир фуқаро Ўзбекистон Р | Olimjon Haydarov

Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБдан яна бир фуқаро Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Президентига ишониб, оёғи билан юриб кириб, ўлиги чиқибди.

ИИБдаги муаммо ҳақида ёзсак троллит, ҳақорат, кибербуллинг қилаётганлар шуни ўқинглар. Муаммо тизимда. Тизим ислоҳга муҳтож. Ислоҳ қилмасак бундай ҳолатлар бўлаверади. Ислоҳ қилишни вазир Бобожоновни ишдан оли билан бошлаш керак.

Эҳҳҳ… 35 га кирган бир инсон тизимнинг айби билан энди йўқ.

Пс. Мана шу вазиятда ИИБ ва Прократура барака топсин. Авваллари каби яшириб, фуқароларни бутун тизимга нафратини қўзғамай, зудлик билан чора кўришибди, бу ҳақда жамоатчиликка хабар беришибди.
Биз - жамоатчилик фаоллари, жиноятчиларга қаршимиз, бутун тизимга эмас. Тизим ислоҳ бўлишини ҳоҳласа, муаммоларни яшириши эмас, уларни ҳал қилиши керак, жамоaтчилик ёрдамида.

@OlimjonHaydarov