Get Mystery Box with random crypto!

Янги ўқув йили(сентябр)дан яна ягона мактаб формаси кун тартиб | Olimjon Haydarov

Янги ўқув йили(сентябр)дан яна ягона мактаб формаси кун тартибига чиқади.

Референдум, сайлов, ренасанс, нашидчилар ва бошқа масалалар билан оввора бўлиб ВМнинг 666-сонли қарорини эсдан чиқарай дебмиз.

Эслатиб ўтаман, 2018-йилда қабул қилинган ВМнинг 666 сонли қарорига муофиқ ягона мактаб формаси жорий қилиниши белгиланганди. 2019-йилда ота-оналарнинг эътирози( этироз асосан мусулмон қатлам томонидан қилинган. Эътирозга сабаб юқори синф(вояга етган) қизларга рўмол ўрашга рухсат берилмаслиги, шунингдек калта(тиззани ёпиб турувчи) юпка кийиш мажбурлиги бўлган. 2018-йил кузида бир қанча фаоллар айни вазиятга қарши фикр билдиргани сабаб маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган) сабаб вазиятга Saida Mirziyoyeva аралашиши ортидан қонуннинг амал қилиши 5 йилга кечиктирилган.

Вазирлар махмаси 2019-йилда 509-сонли қарор қабул қилган. Унда ВМнинг 666 сонли қароридаги 3- ва 7- бандларда ўзгариш бўлгани, яъни ягона мактаб формасига ўтиш муддат 2024-2025-ўқув йилидан эканлиги, унгача мактаб формаси ИХТИЁРИЙ эканлиги кўрсатиб ўтилган. Яъни 2023-2024- ўқув(бу) йилидан мажбурий форма талаб қилишга хеч кимни ҳаққи йўқ!

Кимдир сиз(қизингиз, синглингиз)дан мактабда форма кийишини ВМ 666 сонли қарори билан талаб қилса, унга ВМнинг 509-сонли қарорини кўрсатишингиз мумкин.

Ҳаққингизни талаб қилинг, ҳуқуқларингизни ўрганинг.
Шу маълумотни яқинларингизга ҳам жўнатишни унутманг.

@OlimjonHaydarov