Get Mystery Box with random crypto!

​Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўринбосари Тошкент вилоятига ҳоким б | Telegram

​Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўринбосари Тошкент вилоятига ҳоким бўлди

Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Хидоятов Президент фармони билан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тайинланди.

У 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, 2009-2012 йилларда "General Motors Uzbekistan" акциядорлик жамияти молия масалалари бўйича бошқарувчи директори, 2017-2018 йилларда Чилонзор тумани ҳокими сифатида фаолият юритган.

2018 йилдан бугунгача Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Расмни постга алоқаси йўқ, шунчаки чалғитиш учун қўйилди.

@olgauzbekiston