Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент вилояти ҳокими ишдан кетди. Унинг ўрнига, кеча ёзганим | Telegram

Тошкент вилояти ҳокими ишдан кетди. Унинг ўрнига, кеча ёзганимдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўринбосари Даврон Ҳидоятов тайинланди. Даврон акани яқиндан танийман, билимли ва сиёсий хушёр, ҳаракатчан одам.

У 2017 йил апрелгача Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. Ўша машҳур «валломати» сўзи унга нисбатан илк марта видеоселекторда ишлатилган ва ишдан олинганди. Кейин Чилонзор туманига ҳоким этиб тайинлган.

@davletovuz юқори лавозимда ишлаган амалдорларнинг қуйига раҳбар этиб тайинланишини ўзига хос шарҳлаганди.

«Ўзбекистоннинг иккита вазир даражасидаги раҳбарлари қуйида «стажировка» ўтайдиган бўлишди. Буни «олифта ёки қиммат галстукчани тақиб, юзига чанг тегмаган туфли кийиб юрадиган кабинет амалдорлари»га ҳаётни ўргатишнинг янги механизми сифатида ҳам кўриш мумкин», — деб ёзганди у.

20 ойдан сўнг, Ҳидоятов Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. Бундан сал аввал, пойтахт туманлари ҳокимлари вазифасидан ёппасига олинган ва синов учун лавозимида қолдирилганди. Демак, Даврон Ҳидоятов юқорининг ишончини оқлаган.

Нега Даврон ака ҳақида фикрим илиқ? У биргина карантин ҳудудлари қурилишида қанчалик жонбозлик кўрсатгани, шаҳарнинг деярли барча қора юмушларида кепкани бостириб ишлаганини кўп кўрганман. Тошкент вилоятига омад тилайман. Даврон Ҳидоятовга ҳам.