Get Mystery Box with random crypto!

Шифокорлик касби билан

Telegram kanalining logotibi oila_shifo — Шифокорлик касби билан Ш
Telegram kanalining logotibi oila_shifo — Шифокорлик касби билан
Kanal manzili: @oila_shifo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 653
Kanalning ta’rifi

БРР1
Исломий Тиббиёт, ижтимоий ҳаёт, фикр мулоҳазалар...
Шиоримиз: Билим-дорилардан муҳимроқ!
Шахсий телеграм: @oila_vrachi
Ўзбекистон Андижон вилояти Шаҳрихон тумани.
YouTube: SHIFO PLUS, SHIFO&Дорилар. Дин Тибб Мед

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-30 17:46:56
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
Бугун, 30 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган бир қатор дорилар қатий тақиқланди

• Цинепар кид лайт (суспензия)
• Цинепар ибу кид (суспензия)
• Цинепар актив гель
• Фракджоин (капсулы)
• Ферофорт (сироп, капсулы)
• Травамакс (гранулы, сироп)
• Нолгрипп (гранулы, таб., сироп)
• Кюразит (суспензия, капсулы)
• Белдомакс (таблетки, суспензия)
• Амбронол (таблетки, сироп)
• Теграмон СУЛ
• Анасеп гель
• Леворекс (таблетки)

@Dorixona_aptekatv
535 views14:46
Ochish/sharhlash
2022-12-30 17:28:33 Док1 макс хулосалар, мулоҳазалар
Врачлар ҳурмати
175 viewsedited  14:28
Ochish/sharhlash
2022-12-30 17:01:55
439 views14:01
Ochish/sharhlash
2022-12-30 17:01:55
#Диққат #Тарқатинг
Бугун, 30 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган бир қатор дорилар қатъий тақиқланди

Тарқатиб, одамларга етказиб қўйинг

@TEZKORXABAR
971 views14:01
Ochish/sharhlash
2022-12-30 12:48:00
Гамбияда 70 га яқин бола йўтал сиропи ичганидан кейин вафот этди.

Ҳиндистон ҳукумати Гамбияда 69 боланинг ўлими юзасидан тергов остида бўлган фармацевтика заводида ишлаб чиқаришни тўхтатди.

ЖССТ илгари уларнинг буйрак этишмовчилигидан ўлимини Maiden Pharm томонидан ишлаб чиқарилган йўтал сироплари билан боғлаган. Сабаби заҳарли моддалар, диетилен гликол ва этилен гликолнинг кўпайиши эди.

"Дунё дорихонаси" сифатида танилган Ҳиндистон Африкага умумий дори воситаларининг 45 фоизини етказиб беради.

Бу хабар Евронюсда 10 октябрда эълон қилинган экан.

Агар юқоридаги моддалар Самарқанддаги доридан ҳам топилган бўлса, буни текшириб, тагига етиш керак.

@acramov обуна бўлинг
450 views09:48
Ochish/sharhlash
2022-12-30 12:47:08 Док Макс бўйича яна бир икки саволлар...

Бу сирли ходиса хақида интернетдаги хозирда бор очиқ манбалар асосида кузатув қилдим.

Сирли дейишимга бир неча сабаб келтирсам.

1. Негадир 18 та бола ўлими бўлгану лекин бирор жойда ўлган боланинг ота онаси ёки яқинлари, қўшниси интернетда видео ёки аудио кўринишида маълумот тарқатмаган. Нима кўп хозирда, блогер, влогер ва тиктокерлар.

Агар болалар хавфли касалликдан ўлган бўлганда ҳам бу холатни тушуниш мумкин эди. Аммо одатда бу холатда аудио, видео интервюлар кўпайиб кетиши керак эди. Шубхали.

2. Док Макс таркибида айнан қайси модда буйрак етишмовчилигига сабаб бўлгани хақида ҳам аниқ маълумот йўқ. Қайси модда бу нарсага олиб келган бўлиши мумкинлиги айтилмади.

Мен сухбатлашган кўпгина педиатр врачлар бу дорини кўп вақтдан бери актив тавсия қилишганини айтишди.

Хулоса ўрнида, агар бу дори ўлимга сабабчи бўлган бўлса буни халқ билан бўлишиш керак.

Баъзида бирор фармкомпания савдосини синдириш учун ёки қандайдир манфаатлар тўқнашуви юзага келганда бундай ифлос ўйинлар қилишига кўп гувох бўлганман.

Док Максни ишлаб чиқарувчиси Цинепарни ҳам ишлаб чиқарган. Фарм бозорида эски ва катта ўйинчилардан. Кимгадир бу фирмани тугатиш керак бўлиб қолган бўлиши ҳам мумкин.

Фикрларим нисбий ва кузатишда давом этамиз.

@acramov обуна бўлинг
541 views09:47
Ochish/sharhlash
2022-12-27 10:08:40 Док1 макс ва бошқалар
Симптоматик терапия
386 viewsedited  07:08
Ochish/sharhlash
2022-12-27 09:38:21 Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёноти

Вафот этган болалар стационар даволанишга келгунига қадар ушбу препаратни уй шароитида бошқа дорилар билан бирга, 2-7 кун давомида, кунига 3-4 маҳал 2,5-5 миллилитргача қабул қилган. Табиийки, бу болага меъёридан анча ортиқ миқдор ҳисобланади.

Барча болаларга препарат шифокорлар рецептисиз берилган. Дори воситаси таркибидаги асосий модда парацетамол бўлгани учун Док-1 Макс сиропи ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган. Бу эса беморларнинг аҳволи янада ёмонлашишига сабаб бўлган.

Ваҳоланки, парацетамол фақат тана ҳарорати 38-38,5 даражадан юқори бўлгандагина кунига 1 ёки 2 марта 1 ёшгача болага 100-125 миллиграмм, 1 ёшдан 3 ёшгача 200 миллиграмм, 3 ёшдан 5 ёшгача болаларга эса 250 миллиграмм дозада берилиши керак. Тана ҳарорати меъёрида бўлганда ушбу дори воситасини истеъмол қилиш қатъиян ман этилади.

Бундан ташқари, олиб борилган дастлабки лаборатор ўрганишлар Док-1 Макс сиропининг ушбу серияси таркибида этиленгликоль мавжудлигини ҳам кўрсатди. Ушбу модда заҳарли бўлиб, тахминан 1-2 мл/кг 95 фоиз концентрланган эритмаси бемор саломатлигида жиддий ўзгаришларни, яъни қусиш, хушдан кетиш, тутқаноқ, юрак-қон томир тизимидаги муаммолар ва ўткир буйрак етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Вазирлик ишчи гуруҳи ўрганиш давомида аниқланган барча қонунбузилиш ҳолатлари эътиборга олиниб, хизмат вазифасига лоқайд ва беэътибор муносабатда бўлгани, болалар ўлими таҳлилини ўз вақтида юритмагани ва керакли чораларни кўрмагани учун 7 нафар масъул ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва қатор мутахассисларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Айни пайтда Док-1 Макс таблетка ва сироп дори воситалари юртимиздаги барча дорихоналар савдосидан ўрнатилган тартибда қайтариб олинган. Ўрганиш материаллари асосида аниқланган камчиликлар, тиббиёт ходимларининг масъулияти масаласи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилади.

@muxbirdaliev
437 views06:38
Ochish/sharhlash
2022-12-27 09:36:04 Ўйласам, даҳшатга тушаман: Самарқандда дори воситасидан заҳарланиб 15 та ёш бола вафот этган.

Андижонда эса 3 та ёш бола хонадонда содир бўлган ёнғинда куйиб ўлган. Ис газидан оилавий ўлим топишлар ҳар ҳафтада бўляпти.

Бу ҳодисалар ижтимоий тармоқларда жиддий акс-садо бермади, деярли ҳеч кимга пашша чаққанчалик тасир қилмади. Қўйларга хос фикрласак керак: бўри менга тегмайди.

Яна ўйлаймиз: фожеа узоқда содир бўлди, менинг ёнимда эмас.

Бу - калта ўй. Шошмасангиз, бўри сизга етиб келади. Шошмасангиз, бошингизга тўсинлари ёнаётган том қулайди.

Нега дорисотар монополларни, беморга қасддан кераксиз дори тайин қиладиган нопок дўхтирларни "тит-питини" чиқариб танқид қилмадик?

Ёки ўзимиз ҳам ўша нопоклар қаторидамизми? Нега жамоатчилик ўз тақдирини яратувчисига айланолмаяпти? Жамиятга муқобил фикр, ғоя бериши керак бўлган сиёсий партиялардан умид йўқ.

Сессияларда уҳлаб вақт ўтказадиган депутатлардан совуқ сувчалик фойда кўрмаяпмиз. Шоирман деганлари отарчилар билан тўйма-тўй санқийди. Ёзувчиларни фақат фойдасиз тадбирларда кўриб қоласан.

Бизда жамоатчилик фикри жуда кучсиз. Ҳудди ўз уйимизда меҳмонда яшаётгандекмиз. Нега фикран ва руҳан фаол эмасмиз? Жамиятимизнинг ўзгариши, янгиланиши, ҳаётимизга соя солаётган иллатларнинг йўқолиши айнан фикримиздаги фаоллик билан боғлиқ-ку!

Чумчуқ "пир" этса, юрагимиз "шир" этади. Қутонга қамалган қўйлар, бўйнидан боғланган бузоқлар эмасмиз-ку. Оддий руҳан ва фикран фаоллик сўраляпти сизлардан, дунёни ағдар-тўнтар қилинглар дейилмаяпти.

Ҳозир давр бошқа. Фикран фаол кимсанинг бошига дарровдан қилич кўтариб келинмайди. Жамиятимиздаги иллатларни танқид қилиш сиёсатга қарши чиқиш ҳам эмас.

"Кўнгил, сен бунчалар нега
Кишанлар бирла дўстлашдинг..."

Раҳимжон Раҳмат

@muxbirdaliev
268 views06:36
Ochish/sharhlash