Get Mystery Box with random crypto!

Док Макс бўйича яна бир икки саволлар... Бу сирли ходиса хақ | Шифокорлик касби билан

Док Макс бўйича яна бир икки саволлар...

Бу сирли ходиса хақида интернетдаги хозирда бор очиқ манбалар асосида кузатув қилдим.

Сирли дейишимга бир неча сабаб келтирсам.

1. Негадир 18 та бола ўлими бўлгану лекин бирор жойда ўлган боланинг ота онаси ёки яқинлари, қўшниси интернетда видео ёки аудио кўринишида маълумот тарқатмаган. Нима кўп хозирда, блогер, влогер ва тиктокерлар.

Агар болалар хавфли касалликдан ўлган бўлганда ҳам бу холатни тушуниш мумкин эди. Аммо одатда бу холатда аудио, видео интервюлар кўпайиб кетиши керак эди. Шубхали.

2. Док Макс таркибида айнан қайси модда буйрак етишмовчилигига сабаб бўлгани хақида ҳам аниқ маълумот йўқ. Қайси модда бу нарсага олиб келган бўлиши мумкинлиги айтилмади.

Мен сухбатлашган кўпгина педиатр врачлар бу дорини кўп вақтдан бери актив тавсия қилишганини айтишди.

Хулоса ўрнида, агар бу дори ўлимга сабабчи бўлган бўлса буни халқ билан бўлишиш керак.

Баъзида бирор фармкомпания савдосини синдириш учун ёки қандайдир манфаатлар тўқнашуви юзага келганда бундай ифлос ўйинлар қилишига кўп гувох бўлганман.

Док Максни ишлаб чиқарувчиси Цинепарни ҳам ишлаб чиқарган. Фарм бозорида эски ва катта ўйинчилардан. Кимгадир бу фирмани тугатиш керак бўлиб қолган бўлиши ҳам мумкин.

Фикрларим нисбий ва кузатишда давом этамиз.

@acramov обуна бўлинг