Get Mystery Box with random crypto!

Маълумки, жиноят қонунчилигида ярашув институти самарали қўлла | Odiljon Tojiyev

Маълумки, жиноят қонунчилигида ярашув институти самарали қўлланилиб келинади.

Лекин давлат ташкилоти ва идораларининг мансабдор шахслари ҳатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган аризани кўриб чиқувчи Маъмурий судлов ишида ярашув институтининг жорий этилиши ҳуқуқни қўллаш амалиётига қанчалик тўғри келади?

Ўзи мансабдор шахснинг ҳаракати ёки қарори устидан ариза қилган фуқаро ким билан қандай ярашади? Судга ариза беришгача бўлган даражада фуқаронинг кўнглига йўл тополмаган мансабдор шахс айнан суд иши кўрилиши даврида айбини тан олиб, “ярашиб олиши”ни қандай тушунса бўлади?

Баъзан қонун лойиҳасидаги биргина сўз ҳам депутатларнинг эътирози, саволи ва мунозараларига сабаб бўлади. Яъни, ноўрин қўлланилган сўз депутатлар томонидан қонун лойиҳасини қабул қилмасликка олиб келиши мумкин.

Бугун Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги ялпи мажлисда иккинчи ўқишда, моддама-модда кўриб чиқилган “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам айни шундай важ билан қабул қилинмади.

Маъмурий суд ишларида “ярашув эмас”, “келишув” битими асосида зиддиятли масалани ҳал қилиш имкони бўлиши мумкин, деган хулосалар ҳам янгради.

Шу боис мажлисда депутатлар томонидан лойиҳадаги айрим моддаларни маромига етказиш зарурати борлиги айтилиб, билдирилган фикрлар инобатга олинган ҳолда қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди.

@odiljon_tojiyev