Get Mystery Box with random crypto!

#Ахборот #МенингКонституциям Ўзбекистон Республикаси Олий М | Odiljon Tojiyev

#Ахборот #МенингКонституциям

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда умумхалқ муҳокамаси якунлари асосида Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Жараённи ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритилиши, медиа билан мулоқот юзасидан ҳам ахборот берилди. Мазкур мажлис, қисқача айтганда, шу чоққача қилинган ишларнинг сарҳисоби бўлди, дейиш мумкин.

Мажлис онлайн равишда интернетда эфирга узатилгани учун тафсилотларга тўлиқ тўхталмайман. Фақат бир нуқтага алоҳида эътибор қаратишни жоиз кўраман. Яъни, умумхалқ муҳокамаси якунланган бўлса-да, таклифлар юборилиши давом этаяпти. Бу вазиятда келиб тушган таклифлар кўриб чиқиладими? Кўпчиликда шу савол бор эди.

Мажлисда бундан буён келиб тушадиган таклиф ва мулоҳазаларни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ кўриб чиқилиши таъкидланди.



Кампания бошланганидан буён (20 май-11 август) олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари бўйича қисқача статистика:

Интернетда – 50 минг 464 та;
Телевидениеда – 12 507 та;
Радиода – 3 309 та;
Босма нашрларда 1 240 та материал чоп этилди.

@odiljon_tojiyev