Get Mystery Box with random crypto!

Mironiview

Telegram kanalining logotibi nurillo_tuxtasinov — Mironiview M
Telegram kanalining logotibi nurillo_tuxtasinov — Mironiview
Kanal manzili: @nurillo_tuxtasinov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 174
Kanalning ta’rifi

Business, finance, politics, law and IT
Personal observations by Nurillo

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-11-27 17:00:58 #news

Ҳукумат қарори: талабаларга махсус ўқув курси, 60 та квота, 1 200 000 сўм стипендия, хорижга стажировка

Ҳужжатга кўра, Ўқув курсларининг биринчи йилида 60 нафар тингловчи республикадаги давлат ОТМлари талабалари орасидан танлов асосида қабул қилинади.

Тингловчилар ўқиш давомида қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
- Таълим олиш муддатига зарур компьютер жиҳозлари (ноутбук);
- Иссиқ овқат;
- Ўқув курсларига қабул қилинган ҳудудлардаги талабаларнинг ўқишини мос ва турдош йўналишларда Тошкент шаҳрида жойлашган давлат ОТМларида академик мобиллик асосида ўқиш;
- Ўқишни давом эттириш даври мобайнида талабалар турар жойи билан таъминланиш ёки ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб берилиши;
- Ўқиш давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида (1 200 000 сўм) ҳар ойда бир маротаба стипендия.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@mironiview
1.9K views14:00
Ochish/sharhlash
2022-11-08 17:30:55 #news

1 млн. АҚШ доллари - Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олиш миқдори белгиланмоқда

Тегишли қонунга киритилаётган тўлдиришга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан тадбиқ этилади.

@mironiview
2.8K views14:30
Ochish/sharhlash
2022-11-01 19:25:49 #news

Диссертация тайёрламасдан PhD даражасини олишга рухсат берилмоқда

Қайд этилишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтларига талабгорларни қабул қилишда уларнинг тайёргарлик даржасини баҳолаш сифатини ошириш ва уларнинг мазкур институтларга қабул қилинганидан кейинги даврини тўлалигича тадқиқот сифатига қаратиш мақсадида малакавий имтиҳонларни қабул қилиш амалиёти бекор қилинади.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@mironiview
15.2K views16:25
Ochish/sharhlash
2022-10-22 18:20:45 #IT

“President Tech Award” танлови: соврин жамғармаси 1 млн АҚШ доллари

Танлов 2023 йилда қўйидаги 5 та йўналиш бўйича ўтказилади:
- Сунъий интеллект технологиялари;
- Ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар;
- Ахборот ва кибер-хавфсизлик технологиялари;
- Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
- Компьютер ва мобил ўйин дастурлари.

Танлов ғолиблари:
1-ўрин учун – 100 000 АҚШ доллари;
2-ўрин учун – 50 000 АҚШ доллари;
3-ўрин учун – 30 000 АҚШ доллари;
Танлов совриндорларининг ҳар бири учун – 10 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланади.

Танловга 2023 йил март ойида старт берилиши режалаштирилган. Ҳозирдан тайёргарлик кўриб боришни тавсия бераман.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@mironiview
3.1K viewsedited  15:20
Ochish/sharhlash
2022-09-06 21:01:06 #success

Ўзбекистонлик йигит Аmazon’га дастурчи сифатида ишга кирди

Анчадан бери, каналимга тузикроқ контент тайёрлашга вақт ҳам, хафсала ҳам бўлмади. Бу учун кузатувчилардан узрлар. Хуллас, яхши янгиликни сизлар билан баҳам кўришни хоҳладим.

Жаҳонгир Раҳманов билан бундан 1 ярим йил олдин бир лойиҳа орқали танишганмиз. Ўшанда теран фикрлари менда ўзгача таассурот қолдирган. Жаҳонгирда дастурчиларда кўп ҳам учрамайдиган сифатлар бор. Масалан, у одамлар билан коммуникацияни, юморни яхши уддалайди. Куни кеча у бир неча босқичли танловлардан муваффақиятли ўтиб Аmazon’дан иш таклифини олибди. Янгиликдан жуда хурсанд бўлдим. Албатта, FAANG компанияларида ватандошларимизнинг сони кўпайиши фахрланишга арзийди.

МАҚОЛАНИ ЎҚИШ

@mironiview
3.7K viewsedited  18:01
Ochish/sharhlash
2022-08-02 08:05:19 #suvdan_oqilona_foydalaning

Ер ости сувлари сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудлар номи эълон қилинди

Республиканинг Чуст, Янгиқўрғон, Косонсой, Чортоқ, Нурота, Қўшработ, Зомин, Янгиобод, Чироқчи, Кўкдала, Бешариқ, Пахтаобод, Избоскан, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Нуробод, Ургут, Иштихон, Пайариқ, Ш.Рашидов ва Фориш туманларида ер ости сув сатҳининг 5 метргача ва ундан ортиқ пасайиб кетиши давом этмоқда.
Таъкидланишича, юқоридаги ҳудудларда 2022 йил 1 августдан бошлаб ер ости чучук сувларига қудуқ бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича мораторий жорий этилади.

@mironiview
3.6K viewsedited  05:05
Ochish/sharhlash
2022-08-01 19:00:02
#

Виртуал технологияларнинг қудрати: ҳеч қачон тугамайдиган сурат

Муаллиф: Лукас Васканге

@mironiview
2.3K viewsedited  16:00
Ochish/sharhlash
2022-07-21 16:20:36 #news

Тошкентда Халқарор университет очилади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Тошкент дизайн ва мода халқаро университети очилади.
Таъкидланишича, Университетда таълим жараёнлари Париж халқаро мода университети (Франция), Марказий Ланкшир университети (Буюк Британия), Корея политехника университети (Жанубий Корея), Европа дизайн институти (Италия) ва бошқа нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан халқаро стандартлар асосида ташкил этиш чораларини кўрилади.
Қайд этилишича, олийгоҳда 10 та бакалавриат, шундан 3 таси қўшма таълим дастури бўйича, 6 та магистратура мутахассислиги, шундан 2 таси қўшма таълим дастури бўйича кадрлар тайёрланади.

@mironiview
2.3K viewsedited  13:20
Ochish/sharhlash
2022-07-13 21:30:11 #news

600 мингдан 4 500 000 сўмгача субсидия берилади

2022 йил 1 июлдан бошлаб қуйидаги дастурлар жорий этилар экан:
- “маҳалладошингни касбга ўргат” – малакали касб-ҳунар эгасига ҳар бир ўқитган маҳалладоши учун 600 000 сўм (БҲМ 2 баравари) субсидия берилади;
- “касбий малака даражангни билиб ол” – иш тажрибаси етарли, лекин малакасини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаганларга малака паспортини олиш харажатларининг 1 200 000 сўм (БҲМ 4 баравари)гача бўлган қисми қоплаб берилади;
- “малакали касб эгаси эканлигингни тасдиқла” – нодавлат таълим ташкилотини тамомлагандан кейин 1 ой ичида малака паспортини олганларга харажатларининг 1 200 000 сўм (БҲМ 4 баравари)гача бўлган қисми қоплаб берилади ва уларга ўқув харажатлари учун 4 500 000 сўм (БҲМ 15 баравари)гача субсидия ажратилади;
- “касб эгасини ишга ол” – қисқа муддатли ўқув курсларда касб-ҳунарга ўқиган ёки касбий малакаси тасдиқланган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчига 300 000 сўм, ишга қабул қилинган шахс 6 ой узлуксиз ишлаганда 600 000 сўм, 12 ой узлуксиз ишлаганда 900 000 сўм (БҲМ 3 баравари) миқдорида субсидия тақдим қилинади.

@mironiview
6.3K viewsedited  18:30
Ochish/sharhlash
2022-07-04 15:30:21 #success

Ўзбекистонлик йигит Google’да Android дастурчи сифатида иш бошлади

Муҳаммаджон Тошпўлатов дастурчилар орасида алоҳида ҳурмат қиладиган инсонларимдан. Яқинда у Google Gmail’да (Канада) Android дастурчи сифатида иш бошлади. Бу янгиликдан жуда хурсанд бўлдим.
Ўйлашимча, келгусида ўзбекистонлик мутахассисларимиз дунёнинг йирик компаниялар CEO’ларига айланади.

МАҚОЛАНИ ЎҚИШ

@mironiview
3.8K views12:30
Ochish/sharhlash