Get Mystery Box with random crypto!

Mironiview

Telegram kanalining logotibi nurillo_tuxtasinov — Mironiview M
Telegram kanalining logotibi nurillo_tuxtasinov — Mironiview
Kanal manzili: @nurillo_tuxtasinov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 174
Kanalning ta’rifi

Business, finance, politics, law and IT
Personal observations by Nurillo

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-02 19:30:56 #recommend

Асрор Арабжонов самимий ва ўзига хос ҳаётий миссияга интиладиган ёшлардан. Суҳбатни кўриб бунга амин бўласиз. Муҳими, постановка йўқ. Абдулла Қаҳҳор сўзи билан айтганда, ҳеч қаерда туртинмасдан, диққат сусаймасдан, иштаҳа бўғилмасдан томоша қиладиган интервью бўлган.

ВИДЕОНИ КЎРИШ

@mironiview
3.5K viewsedited  16:30
Ochish/sharhlash
2022-06-28 18:41:11 #news

AҚШ университети томонидан ишлаб чиқилган онлайн курс - Online Professional English Network (OPEN) дастурига аризалар қабул қилинмоқда. Ўзим ҳам бир неча йил илгари шу каби курсларда ўқиганман.

Дастур 2022 йилнинг кузида бошланиб, 8 ҳафта давом этади. Унда онлайн курслар яратиш ва таълим бериш, инглиз тилини ўқитиш воситаси сифатида ишлатиш ва талабаларга мотивация бериш кабилар ўргатилади.

Aризалар 2022 йил 5 июлгача қабул қилинади.

БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ

Саволларингизни TashkentEnglish@state.gov электрон почта манзилига барча хатларнинг мавзу қисмида “OPEN Program” сарлавҳаси билан юборишингиз мумкин.

@mironiview
2.6K viewsedited  15:41
Ochish/sharhlash
2022-06-24 06:00:12 #news

Талабалар лойиҳаларига 100 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилади

Талабаларнинг ОТМ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳаларини молиялаштиришга 100 млрд. сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратиш режалаштирилмоқда.
Президент қарори лойиҳасига кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларига ўқиган давридаги фаоллигини кўрсатувчи — ижтимоий фаоллик электрон иловасини бериш амалиёти жорий этилади.
Қайд этилишича, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
- талабалар томонидан қўшимча пуллик таълим, консалтинг ва хизмат кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти ҳамда талабалар меҳнат фаолиятини ташкил этиш учун олий таълим муассасалари бино ва иншоотлари шунингдек, спорт иншоотлари, маданият саройларини дарс машғулотлардан ташқари пайтларда ва талабалар турар жойларининг бўш турган ҳудудларини “ноль” қийматда ижарага бериш;
- талабаларнинг ўқиш давомида ўз йўналиши ва мутахассисликларига мос соҳа ва тармоқларда меҳнат фаолияти олиб борганлигини ҳисоблаш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, “Спорт фаолияти”, “Жисмоний маданият” бакалавр таълим йўналишларида ўқиётган иккинчи курсдан юқори талабаларни Талаба-спорт клубларига ишга расмийлаштириш ҳамда олий таълим муассасалари спорт иншоотларида спорт тўгараклари очиш имконияти яратилади.
Таъкидланишича, ОТМлардаги Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлимлари негизида кенг тармоқли “Карьера марказлари” ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

@mironiview
2.0K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-06-15 06:40:31 #news

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга 500 миллион сўмгача кредит берилади

Президентнинг тегишли қарори лойиҳасига кўра, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича модернизация ва технологик қайта қуролланиш учун 500 миллион сўмгача Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида (2022 йил 15 июнь ҳолатида 16 фоиз) 5 йил муддатгача кредит ажратилиши мумкин.
Шунингдек, ҳудудий, тармоқ ва давлат улуши мавжуд бўлган йирик корхоналарда “Lean-ёндашуви” (Тежамкор ишлаб чиқариш технологияси), “Кайдзен” (Доимий такомиллаштириш), “Канбан” (Захираларни узлуксиз равишда тўлдириб бориш), “Пока-йоке” (Хатоларни олдини олиш) ва “KPI” (Key performance indicators) каби ишлаб чиқаришда юқори самарадорликни таъминловчи тизимли дастурлар жорий этилади.

@mironiview
2.7K views03:40
Ochish/sharhlash
2022-06-09 13:10:53 #bank

Ўзбекистонда қайси банклар мобил иловалари энг оммабоп?

Яқинда, илмий иш юзасидан Ўзбекистонда қайси банклар мобил иловалари энг оммабоплиги юзасидан маълумот қидиришимга тўғри келди. «Play Market» ва «App store» орқали қидирувлар натижасида қуйидаги маълумотлар келиб чиқди.

МАҚОЛАНИ ЎҚИШ

@mironiview
3.0K views10:10
Ochish/sharhlash
2022-05-27 14:00:32 #finance

«Уолл-стрит жодугари» – унинг бойлиги 2,5 миллиард АҚШ долларига етган

Бугунги кунда, бизнесда муваффақият қозонаётган аёлларни кўплаб учратиш мумкин. Лекин, 19 – 20 асрларда бундай ишбилармон аёлларни топиш қийин эди. Қуйида ўзига хос истеъдоди сабаб ўтган асрда «дунёдаги энг бадавлат аёл» сифатида танилган «Уолл-стрит жодугари» – Хетти Грин ҳақида маълумот бермоқчиман.

МАҚОЛАНИ ЎҚИШ

@mironiview
2.7K views11:00
Ochish/sharhlash
2022-05-17 14:40:51 #news

2022/2023 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари сони эълон қилинди

Президентнинг “2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:
- олий таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таълимнинг масофавий шакли жорий этилади;
- давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракт пуллари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
- абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 15 июнидан 15 июлига қадар (15 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.
Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:
а)
бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига — 76 728 нафар;
сиртқи
таълим шаклига — 27 365 нафар;
кечки
таълим шаклига — 2 575 нафар;
масофавий
таълим шаклига — 3 610 нафар;
б)
магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар;
в)
хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар этиб тасдиқлаш белгиланмоқда.

@mironiview
2.7K viewsedited  11:40
Ochish/sharhlash
2022-05-15 06:00:56 #finance

Аргeнтарий, Мeнсарий, Нуммуларий - Қадимги Римдаги банкирлар фаолияти қандай бўлган?

Тарих мен учун ҳар доим қизиқ соҳа. Айниқса, у банк ва банкирлар фаолияти билан бўлса қизиқишим икки карра кўпроқ бўлган.
Ушбу мақола орқали эрамиздан аввалги йилларда яшаган “мажозий ҳамкасбларим” ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

МАҚОЛАНИ ЎҚИШ

@mironiview
2.1K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-05-12 19:40:34 #recommend

Goodreads - китобсеварлар учун ижтимоий портал. У Амазон компаниясига тегишли. Сайтда китоб тавсияларини олиш, ёзилган шарҳларни ўқиш, изоҳлар қолдириш ва китобларга баҳо бериш имкони бор. Порталда асосан китоб ихлосмандлари жамланган.
Шунингдек, унда сиз ҳам бепул аккаунт яратишингиз, дўстларни таклиф қилишингиз мумкин. Бошқа қизиқ ва фойдали функциялари етарлича.

https://www.goodreads.com

@mironiview
3.0K views16:40
Ochish/sharhlash
2022-05-10 06:00:22 #startup

Сунъий интеллект ташхиси, таянч-ҳаракат аппарати – тиббиётга оид 10 та стартап

Ҳар гал янги стартаплар ҳақида ўқисам хурсанд бўламан. Чунки, айнан улар орқали соҳалар ривожланиб, яшаш тарзимиз қулайлашиб бормоқда. Хусусан, сўнги вақтлар соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам инновацион лойиҳалар сони ортиб бораётганлигини кўп ўқияпман.
Эътиборлиси, сунъий интеллект қурилмалари ёрдамида беморларга ташхис қўйилаётгани ва инсон учун таянч-ҳаракат аппаратлари яратилаётгани албатта қувонарли.
Қуйида уларнинг айримлари ҳақида маълумот
бераман.

CТАРТАПЛАРНИ КЎРИШ

@mironiview
2.8K views03:00
Ochish/sharhlash