Get Mystery Box with random crypto!

#news 1 млн. АҚШ доллари - Ўзбекистон Республикаси фуқароли | Mironiview

#news

1 млн. АҚШ доллари - Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олиш миқдори белгиланмоқда

Тегишли қонунга киритилаётган тўлдиришга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан тадбиқ этилади.

@mironiview