2022-08-26 01:14:11
Мен бу давлатни биламан
Тармоқда поляк файласуфи Лешек Колаковскийнинг китобида "Социализм нима" деган саволга жавоблари таржима қилиниб, узатилди. Жуда қизиқ ва таниш.
"Бюрократлар сони ишчилар сонидан тезроқ ўсувчи давлат;
Одамлари ёлғон гапиришга, ўғрилашга маҳкум ва мажбур давлат;
Қўрқоқлар мардлардан яхши яшайдиган жамият;
Қонун ҳимоячилари жазо билан доимо ҳамфикр бўлувчи давлат.
Жиноят қилмаган одам уйда милиция келишини кутувчи жамият;
Баъзи одамлари умуман ўйлай олмаганлиги туфайли бахтли яшайдиган давлат;
Одамлари ҳукмдорни алқагани учун яхши яшайдиган давлат;
Лидерлари ўзини ўзи тайинлайдиган жамият.
Ҳамширалардан кўра шпионлар, қамоқхонадаги жойлар касалхонадагига нисбатан кўп бўлган жамият;
Тирания, олигархия, бюрократия;
Одамларнинг кўпчилиги бахтсизлигини унутиш учун Худога мурожаат этувчи жамият;
Қайси расм яхши эканлигини рассомдан кўра яхши билувчи давлат.
Ўз фуқароларини сиёсат, иқтисод, адабиёт, фалсафа бўйича ягона қарашга эга бўлишини хоҳловчи давлат;
Ҳукумат фуқароларнинг ҳуқуқларини белгиловчи, лек фуқаролари ҳукуматнинг ҳуқуқларини белгиламайдиган давлат;
Шундай давлатки, бу ерда бир шахс бошқасига нисбатан 45 баравар кўп пул топади;
Шундай давлатки, доимо ўзини ҳақ деб билади;
Шундай давлатки, унинг тарихи сиёсатнинг хизматида;
Шундай давлатки, бу ерда аҳмоқлар олим ҳисобланади.
Докторга кўриниш учун бир нечта чиғириқдан ўтишга мажбур жой;
Ким қандай танқид қилиниши белгиланувчи давлат;
Газеталар мазмуни бир хил бўлган давлат".
https://threadreaderapp.com/thread/1286330134262362114
88 views22:14