Get Mystery Box with random crypto!

Учтепа тумани 25-мавзесидаги болалар майдончасини бузиб ташлаш | Nuriddin Zaynitdinov | People's Deputy, Politician, Director CNPT, Political scientist, Troubleshooter 🇺🇿

Учтепа тумани 25-мавзесидаги болалар майдончасини бузиб ташлашмоқчи

«Kompromatuzb» телеграм-каналига Учтепа тумани 25-мавзеда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан видео юборилган. Унда 13, 14, 15, 16 уйлар оралиғидаги болалар майдончасини бузиб ташлашмоқчи экани акс этган.

Маълум қилинишича, ЎзЛиДеП партиясидан Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши 25-Ҳақиқат сайлов округи депутати, Кенгашнинг Суд-хуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси раиси А.А.Мусаевнинг ўғли экани айтилаётган фуқаро томонидан (отаси сайланган округда, яъни 25 мавзеда) "Ёшлар меҳнат гузари" қуриш мақсадида номаълум шахсларни жалб қилган ҳолда болалар ўйингоҳини бузишга уриниш бўлган.

«Депутат А.А.Мусаевга шу каби ҳолатлар ва сайловчилар мурожаатларига асосан, 2021 йилда бир неча бор расмий огоҳлантириш берилган ва бу ЎзЛиДеП Учтепа тумани Кенгаши, партия депутатлик гуруҳи йиғилишларида муҳокама қилинган, тегишли қарорлар қабул қилинган дейилган, бироқ ўзгариш йўқ», — дейилади хабарда.

Каналга уланинг: @humanuzofficial