Get Mystery Box with random crypto!

Ҳокимият эшигига ётиб оладиганлар Битта одам соғлиғи яхшимас | Alimoff

Ҳокимият эшигига ётиб оладиганлар

Битта одам соғлиғи яхшимас бўлгани учун оғир иш қилолмас экан. Ҳокимиятга арз билан бориб ёрдам беришларини талаб қилибди. Прям талаб қилибди. Битта меҳнаткашроқ укахонимиз цехи бор экан. Ўша ерда ҳалиги одамнинг аёли ишларкан. Укамиз ҳам анжанчасига айтганда учар (ушлаган ерини узиб оладиган) бола эмасми, бояги аёлга "эрингга иш бор, бир фермада мол-қўйга қараса яхши пул қилиб берамиз" деса у кишим ишламасканлар. Бўлмас экан бунақа иш.

Укамизам "унда ака уйда ўтироринг галстук тақиб, хотинди қўлига қараб" дебди

Холис инсон сифатида айтаман, ҳокимликлар эшигини тақиллатган ҳамма ҳам адолатсизликка учраган эмас. Тайёрига айёр бўлган одамлар ҳам тўлиб ётибди. Мен уларни коррупционерлар билан бир сафга қўяман. Улар ростан шароити оғир одамларнинг нонини тортиб олмоқда. Шулар сабаб асл эгалари ёрдамдан мосуво бўлади.

Аъзо бўлинг
@bahodirahmedoff