Get Mystery Box with random crypto!

Адолатли ва қонуний деган тушунчалар бир ҳил маънони англатмас | Alimoff

Адолатли ва қонуний деган тушунчалар бир ҳил маънони англатмаслиги мумкин

Прикинь кимдир 10 йил фарзандсиз яшаб, тилаб олган фарзанди 16 га кирганида кўчада қанақадир унга алоқаси йўқ жанжалда пичоқ еб ўлиб кетти, қотил 17 йил срок олди ва 6 йилда чиқиб келди. Бу қонуний, аммо адолатлими?

Прикинь, халқни миллиардлаб пулини еворган коррупционер 6 йилга қамалди, пулларни қайтармади, 3 йил ўтириб чиқиб келди, бошқаларни номига босиб қўйган пуллар эса турганди. Бу қонуний, аммо адолатлими?

Прикинь, кимнидир қизини ўғирлаб, зўрлаб ўлдириб юборган гнидани қизнинг отаси ўша куниёқ бориб ўлдирворди. Ота қамалади, бу қонуний лекин адолатданми?

Адолат тушунчаси бу субъектив, қонунлар эса объективдир... Қонунлар адолат ўрнатиши керак. Улар кимдирлар учунгина ишлайдиган субъектив бўлиб қолмаслиги керак...

@nurbekalimov