Get Mystery Box with random crypto!

UzQuiz интеллектуал ўйини ҳақида Бу ўйин ҳақида кўп айтганман | Alimoff

UzQuiz интеллектуал ўйини ҳақида

Бу ўйин ҳақида кўп айтганман, бизнинг жамоа ҳам кўп бор чемп бўлган. Мана шу ўйинни просто ҳеч бир давлат ташкилоти аралашувисиз, энтузиаст акалар ташкил қилишган. Уларни ҳаммаси ўзлари қаттадир ишлайди, бу улар учун хобби. Вақтини, умрини шунга сарфлашади. И келадиган дивиденд "ўйин учун шамни пули" ҳам бўлмаслигига ишонаман финансово грамотный одам сифатида.

Так вот, шу братлар ҳар ҳафта 500 тача Ўзбекистонни энг топ ёшларини тўплайди. Уюшгану уюшмаган шу куни уюшади. Ҳаммаси китоб ўқийдиган, умуман мана шу ўйинга қизиқиб келдими калласи бир нимага етадиган одамлар қатнашади. Бугун сўнгги ўйин бўлди, даҳшат бўлди.

Мана йил якуни келяпти, Ёшлар ишлари агентлиги, мана шу братлар просто так сизларни ишингизни енгиллатишяпти. Бу ўйинда спиртли ичимлик ичмайди ҳеч ким, бекорчи жинни санғи ишлар қилиб юрмайди. Ҳафта давомида ўйинни кутиб яшайди, ўқийди, изланади, тайёрланади кутади.

Шу ташкилотчиларга давлат томонидан эътибор бўлмаслиги мени жуда қаттиқ ранжитади. Йил кашфиёти там ёшлар учун фидокорона хизматлари учун деганга ўхшаш номинацияларни топширса бўлорарди шу акаларга.

Мен ушбу ташкилотчилардан хурсандман, кулранг ҳаётимизга озгина бўлсада ранг беришади, ҳар ҳафта шу ўйиндан адреналин, драйв олиб ҳафта давомида ишлатиб юрамиз. Сизлар биз учун, оддий халқ орасида, азамат йигитлар даврасида жавлон уриб хизмат қилган қаҳрамонсизлар. Саидкамол ака, Низомиддин ака, Равшан ака, жавоб вароқларини йиғиб юрадиган қизлар, фотограф братлар, Браво! Сизларга катта раҳмат!

Ўйинлар ҳақида ҳамма маълумот шу каналда https://t.me/UZQUIZ2021

@nurbekalimov